Октябрь ойининг энг яхши дарвозабонини аниқлаш учун овоз беринг

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради. 

Мазкур сўровномада PEPSI  Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI  Суперлигада 25-26-27-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди.

Мазкур учрашувларда бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, жамоасига ёрдам беришди.

Октябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Санжар Қувватов Насаф 3 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, 4 сейв
Милан Митрович Сўғдиёна 3 та ўйин, 2 та қуруқ ўйин, 2 сейв
Игнатий Нестеров Локомотив 3 та ўйин, 1 та қуруқ ўйин, 4 сейв
Акбар Тўраев Навбаҳор 2 та ўйин, 1 та қуруқ ўйин, 4 сейв

Манба:pfl.uz

Leave a Reply