Октябрь ойининг энг чиройли голига овоз беринг

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради. 

Мазкур сўровномада PEPSIСуперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSIСуперлигада 25-26-27-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди. Мазкур учрашувларда бир қатор футболчилар чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Октябрь ойининг энг чиройли голи муаллифи:

Номзод Клуб Қайси ўйинда?
Хуршид Мухторов Насаф АГМК – “Насаф”
Шаҳзод Шайманов Металлург “Металлург” – “Бунёдкор”
Шароф Муҳиддинов Насаф “Насаф” – “Сўғдиёна”
Сардор Мирзаев Локомотив “Пахтакор” – “Локомотив”
Иван Нагаев Қизилқум “Қизилқум” – АГМК

Голларни ПФЛнинг ижтимоий тармоқларида томоша қилишингиз мумкин.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply