Октябрь ойининг энг яхши мураббийини аниқлаш учун овоз беринг

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради. 

Мазкур сўровномада PEPSI  Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI  Суперлигада 25-26-27-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди.

Мазкур учрашувларда бир қатор жамоалар чиройли ўйин намойиш этиб, ўз ишқибозларини хушнуд этишди. Бунда жамоалар устозларининг хизматлари ҳам катта бўлганини қайд этиш жоиз.

Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Андрей Фёдоров Локомотив 3 та ўйин, 3 та ғалаба
Рўзиқул Бердиев Насаф 3 та ўйин, 3 та ғалаба
Сергей Лушчан Сўғдиёна 3 та ўйин, 2 та ғалаба, 1 та мағлубият
Бахтиёр Ашурматов АГМК 4 та ўйин, 2 та ғалаба, 2 та мағлубият

Манба:pfl.uz

Leave a Reply