Malibu автомобиллари эгаларини кутмоқда (видео)

Бугун, Тошкент вақти билан соат 23:50 да Урумчидан учган самолёт Осиё чемпиони бўлган ёшлар терма жамоасини Тошкентдаги “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэрапортга олиб келади.

Ёшларимизнинг Aэропортда тантанали кутиб олиниши, шаҳар бўйлаб байрамона айланиши “Uzbekistan24” телеканали орқали 23:50 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.

Маълум бўлишича, соат 00.00 да улар чиққан автобус Аэропорт терминал-3 (маҳаллий),  Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда А.Темур айланмаси ва Ўзбекистон меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланади! Меҳмонхона ёнида Malibu автомобиллари ўз эгаларини кутишмоқда.

Манба: uff.uz

Leave a Reply