Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Осиё Футбол Конефедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, чемпионликка эришгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади.
“Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизга ва Ўзбекистон халқига Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Олимпия терма жамоасининг ғолиб бўлиши муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни изҳор этиш мен учун катта шараф.
Марказий Осиё минтақасидан биринчи бўлиб U-23 Осиё чемпионатида ғолибликка эришган мамлакат сифатида бутун жамоа аъзоларининг мусобақа чоғида матонат ва фидоийлик кўрсатганликлари мақтовга лойиқдир.
Аминманки, ушбу футболчилар келгусида Ўзбекистон футболи муваффақияти йўлида асосий ролни бажарадилар ва мамлакатингиз ҳамда Осиёни фахрга тўлдирадилар.
Аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек футболининг келажаги порлоқ бўлади.
Сизни ишонтириб айтаманки, ажойиб мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш ва тарғиб қилиш учун доимо ёрдамга тайёрман.
Энг самимий тилаклар билан,
Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа”.
Манба: www.uff.uz