Осиё чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (видео)

Бугун, 29 январь куни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасида Вьетнам терма жамоасини доғда қолдириб, финалда ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  Хитойдан қайтишди.

“Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ОАВ ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишди.

Чемпионлар жойлашган кортеж дастлаб Аэропорт терминал-3 (маҳаллий),  Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда Амир Темур айланмаси ва Ўзбекистон меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланди. “Ўзбекистон” меҳмонхонасига томон йўл олган чемпионларни мухлислар тарихий кеча уюштириб илиқ кутиб олишди.

Меҳмонхона ҳовлисида чемпионларни расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов Президент табригини ўқиб эшиттирди.

Маълум бўлишича, 22 та оқ Chevrolet Malibu автомобили футболчиларга, 4 та қора Chevrolet Malibu мураббийларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Президент совғаси” сифатида тухфа этилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойга қуйидаги таркибда йўл олган эди.

Дарвозабонлар: 12.Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), 1.Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), 21.Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: 2.Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), 3.Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), 4.Акром Комилов («Бунёдкор»), 5.Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), 6.Азизжон Ғаниев (“Насаф”), 20.Достон Турсунов (“Нефтчи”), 13.Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), 18.Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), 15.Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: 17.Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), 7.Одил Ҳамробеков (“Насаф”), 10.Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), 8.Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), 16.Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), 14.Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), 23.Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”);


Ҳужумчилар: 9.Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), 22.Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), 11.Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақа финалида Вьетнам терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. 120 дақиқа кечган ўйиннинг 119-дақиқасида захирадан майдонга тушган Александр Сидоров мусобақадаги ягона зарбаси билан ўз номини тарихга мухрлаб қўйганди.

Leave a Reply