Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияни йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди
Учрашувни ўзбекистонлик футболчилар ҳужумкор руҳда бошладилар. Кетма-кет ҳужумлар 31-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Достонбек Ҳамдамов рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. 39-дақиқа ўтиб борётган бир вақтда Жасурбек Яхшибоев рақиб жарима майдони ичида ҳимоячиларни ажойиб тарзда алдаб, турнир безагига айланадиган голга муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлим дебюти ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. 47-дақиқада майдон марказидан узатиб берилган тўпни Яхшибоев ҳимоячини алдаган ҳолда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасининг тўртинчи, ўзининг эса иккинчи голни нишонлади.
Шу тариқа, кун чиқар юрт вакилларини доғда қолдирган ҳамюртларимиз, ярим финалда Жанубий Корея – Малайзия жуфтлиги ғолиби билан куч синашадилар.
Осиё чемпионати U-23
Чорак финал
Япония – Ўзбекистон 0:4 (0:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 31,Жавоҳир Сидиқов, 0:2 – 34 Достонбек Ҳамдамов , 0:3 – 39 Жасурбек Яхшибоев , 0:4 – 47 Жасурбек Яхшибоев.
Япония – Рйосуке Кожима, Со Фужитани, Теруки Хара, Койсуке Тагава, Кейта Эндо, Юто Ивасаки (Даизен Маеда, 46), Такаги Акито (Кожи Мийоши, 46) , Шион Иноуе (Хироки Ито, 68), Юта Камия, Таийо Кога, Юго Татсута.
Ўзбекистон – Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов, 86), Жасурбек Яхшибоев, Забиҳилло Ўринбоев (Дониёр Нарзуллаев, 82), Жавоҳир Сидиқов (Бобир Абдихолиқов, 75), Достонбек Ҳамдамов, Достонбек Турсунов
Манба: www.uff.uz