“Шўртан-Леди” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Мамлакатимиз футболида юз берган ва ЎФФ томонидан олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ҳамда клубнинг баъзи бир муаммолар гирдобида қолиб кетганлиги сабаб, янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашни бироз узайтириб юборган Ғузорнинг “Шўртан” клуби ниҳоят қишки ўқув-йиғинларнинг илк босқичини бошлади.

Дастлаб, янги мавсум тайёргарлик жараёнига клуб тасарруфида бўлган “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси киришди. Одил Аҳмедов бошчилигидаги хотин-қизлар жамоамиз клубнинг Қарши шаҳридаги қароргоҳида 15 январдан эътиборан йиғилишди. Тайёргарликнинг биринчи босқичи 28 январга қадар давом этади. Шундан сўнг, қизларимизга қисқа муддатли танаффус берилади. Иккинчи босқич тайёргарлик ишлари февралнинг дастлабки ўн кунлигида (1-12 февраль кунлари) яна Қаршидаги қароргоҳимизда давом этади. Машғулотлар билан биргаликда синов-назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Жамоа бош мураббийи Одил Аҳмедовнинг маълумот беришича, ўйинлар давомида “Шўртан-Леди” қизларига асосан ўғил болалар жамоаси спарринг рақиблик қилади. Учрашувларнинг дастлабкиси кеча 18 январь куни ўтказилди. Унда қизларимиз Қашқадарё вилоят иккинчи лигасида иштирок этувчи “Бинокор” (Қарши) жамоаси билан ўзаро куч синашишди. Унда 3:5 ҳисоби қайд этилди.     Ҳозирги вақтда, “Шўртан-Леди” жамоаси сафида ўтган йилги таркибда ҳаракат қилган футболчилар билан биргаликда янги футболчи қизлар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Камола Рисқиева, Илвина Аблякимова ва Шаҳзода Жамоловалар шулар жумласидандир (Барчаси “Севинч” жамоасидан таклиф этилган). Одил Аҳмедовга футболчи-мураббий сифатида Зебо Жўраева ёрдам бермоқда.

Қуйида эътиборингизга “Шўртан-Леди” таркибида машғулотларда қатнашаётган футболчилар рўйхатини ҳавола этамиз:

1.Дилдора Эргашева

2.Сарвиноз Эргашева

3.Мухлиса Мирзаёрова

4.Фазилат Баҳромова

5.Гулзода Саидова

6.Шоҳида Тожиддинова

7.Зарина Саидова

8.Юлдуз Шодиева

9.Улдона Тўхтаева

10.Сайёра Нурматова

11.Сарвиноз Назарова

12.Мафтуна Жўраева

13.Наргиза Маҳмудова

14.Шаҳзода Жамолова

15.Камола Рисқиева

16.Илвина Аблякимова

Leave a Reply