Бугун Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви ўтказилади.
Кеча илк ярим финалда «Қўқон-1912» ва «Пахтакор» клублари тўқнаш келишди. Унда «шерлар» 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб финалга чиқишди.
Бугун Тошкентдаги «Миллий» стадионда «Бунёдкор» ва АГМК ўртасидаги ўйинда иккинчи финалчи аниқланади. Учрашув соат 18:30да бошланади ва СПОРТ телеканали уни жонли равишда намойиш этади.
“Бунёдкор” – АГМК учрашувида мухлисларни совғалар кутмоқда
Ярим финал:
28 сентябрь. 18:30
«Бунёдкор» – АГМК