Ўзбекистон кубоги: “Бунёдкор” – АГМК учрашувида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати

Бугун Ўзбекистон кубогининг иккинчи финалчиси номига аниқлик киритилади.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида “Бунёдкор” ва АГМК ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Қанотда Тимур Гайнуллин ҳамда Санжар Шоюсупов ишлашса, захира ҳаками вазифасини Султонмурод Абдурахмонов бажаради.

Ўзбекистон кубоги

Ярим финал / 28 сентябрь

“Бунёдкор” – АГМК

Бош ҳакам: Азиз Асимов.

Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов.

Захира ҳаками: Султонмурод Абдурахмонов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply