Ўзбекистон кубоги. «Пахтакор» «Қўқон-1912″ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди

Ўзбекистон кубоги биринчи ярим финали доирасидаги «Қўқон-1912» – «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди.

27 сентябрь. 18:30

Ўзбекистон кубоги
Ярим финал / 27 сентябрь
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 2:5
Бош ҳакам:
 Шерзод Қосимов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Виктор Серазетдинов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Жаҳонгир Рахматуллаев.
Голлар: Тиаго Безерра 1, – 0:1. Мурод Холмуҳаммедов 6 пенальти, – 1:1. Дилшод Раҳматуллаев 20, – 1:2. Исмоил Гонсалвеш 45+1, – 1:3. Жалолиддин Машарипов 66, – 1:4. Тиаго Безерра 77, – 1:5. Игорь Сергеев 90+1 автогол, – 2:5.
“Қўқон-1912” – Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов (Суҳроб Бердиев, 46), Жавоҳир Сидиқов, Фирдавс Асадов (Беҳруз Саъдиллаев, 70), Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Акрамов, 70), Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Иқбол Маликжонов (Носирбек Отақўзиев, 46), Муҳаммаданас Ҳасанов (Дарко Гожкович, 58)
Захира: Сарвар Каримов, Достон Мелиқўзиев, Савелий Абрамов, Муслим Қурбонов

“Пахтакор” – Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Владимир Козак, 72), Дилшод Раҳматуллаев (Жамшид Искандеров, 81), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 81), Драган Черан (Баҳром Абдураҳимов, 82), Исмоил Гонсалвеш, Тиаго Безерра (Игорь Сергеев, 78)
Захира: Александр Лобанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Камолиддин Тожиев, Достон Иброҳимов,

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув тугади. «Пахтакор» сафарда йирик ғалабага эришиб финалга чиқди.

90+1. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:5. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтаётганда Сергеевга тегиб дарвозага кириб кетди. 

90. Хавфли вазият! Сайфиев тўпни дарвозабонга оширгани ва Суюнов тўпни қўли билан ушлаб олгани учун бош ҳакам «Пахтакор» дарвозасига эркин зарба белгилади.

84. Хавфли вазият! Баҳром Абдураҳимов яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

82. Ўзгариш. «Пахтакор». Черан ўрнига Абдураҳимов туширилди

78. Ўзгариш. «Пахтакор». Раҳматуллаев ўрнига Искандеров, Машарипов ўрнига Яхшибоев туширилди

78. Ўзгариш. «Пахтакор». Безерра ўрнига Сергеев тушди

77. ГООООООООООООООООООЛ! ТИАГО БЕЗЕРРА 1:5. Сайфиевнинг оширган тўпини Безерра жарима майдонида қабул қилиб гол урди. 

72. Ўзгариш. «Пахтакор». Азим Аҳмедов ўрнига Владимир Козак туширилди

70. Ўзгариш. «Қўқон-1912». Фирдавс Асадов ўрнига Беҳруз Саъдиллаев, Қувондиқ Рўзиев ўрнига Баҳодир Акрамов тушди

66. ГОООООООООООООООООООЛ! МАШАРИПОВ 1:4.  Гонсалвешнинг ўнг қанотдан узатган тўпи Юсуповнинг қўлига тегиб Машариповга борди, Жалолиддин бўш дарвозани боши билан ишғол қилди. 

62. Безерра бирга бир вазиятдан фойдалана олмади

58. Ўзгариш. «Қўқон-1912». Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Дарко Гожкович тушди

58. Хавфли вазият. Муҳаммаданас Ҳасанов яқин масофадан гол ура олмади

57. ЗАРБАААААААААААААААААААА! НОСИРБЕК ОТАҚЎЗИЕВ акробатик тарзда зарба берди, Суюнов ажойиб сейв намойиш этди.

51-дақиқа: Безерра бир ҳимоячини алдаб дарвозага ноаниқ зарба берди

46. Иккинчи тайм бошланди. 

46. Ўзгариш. Ғиёс Комилов ўрнига Носирбек Отақўзиев, Иқбол Маликжонов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди

Танаффус. Хўш ўйин тақдири ҳал бўлдими? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

45+1. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ИСМОИЛ ГОНСАЛВЕШ! 1:3. Чап қанотдан Машарипов узатган тўпни Гонсалвеш дарвозага йўллади

40. «Пахтакор» кўпроқ ҳужум қилмоқда, бироқ «Қўқон-1912» ҳам жим «ўтиргани» йўқ. Стандарт вазиятларга эга бўлишмоқда Ҳасанов шогирдлари

35. Ўйин шиддатли тарзда давом этмоқда. Стадионга йиғилган минглаб мухлислар ўз севимлиларини олға бошлашмоқда.

27-дақиқа: бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Миличнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди

21. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЕДЕВР! Дилшод Раҳматуллаев! 1:2. Ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан бурама зарба бериб жуда чиройли гол муаллифига айланди, Юсупов бу зарбани фақат кузатди холос. 

20. ЗАРБАААААААААААААА! Қўқонликлар жарима тўпини амалга оширишди, Ғиёс Комилов яқин масофадан гол ура олмади, бундан ташқари ўйиндан ташқари ҳолат экан

Ўйин ҳакамлари

15. Биз Ўзбекистон кубоги ярим финалини томоша қилаётган бир пайтда УЕФАдагилар 2024 йилги Европа чемпионати мезбонини эълон қилишди: Расман: Евро-2024 мезбони маълум

13-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Аъзамовнинг боши билан йўллаган зарбасини Юсупов эгаллаб олди

9. Жамоалар дастлабки дақиқаларда иккита гол уришди. Давом этамиз

6. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. Мурод Холмуҳаммедов! Пенальтидан гол урди

5.Пенальти! Сидиқов жарима майдони ичига кириб борди, Раҳматуллаев уни йиқитгани учун бош ҳакам пенальти белгилади.

4-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Суюнов қайтарди

1. Учрашувнинг 33-сониясида Суюнов бошлаб берган ҳужумни Черан давом эттирди ва Безеррага оширди, Тиаго дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди – 0:1.

1. ГООООООООООООООООЛ! ТИАГО БЕЗЕРРА! 0:1

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

– Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди.

– Қўқонга «Пахтакор»ни қўллаш учун 200 нафардан зиёд мухлислар ташриф буюришган

– Қўқонлик мухлислар бугунги ўйинга тайёр

– Учрашув соат 18:30да бошланади.

Leave a Reply