Бугун “Шўртан” футбол клубининг катта маъмури Ботир Расуловнинг туғилган куни. Ботир ака Расулов бугун 44 ёшга тўлди.
Ботир ака Расулов клубимизда кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келмоқда. Ўз ишининг устаси, фидоий касб эгаси, доимо ишни сидқидилдан бажарадилар. Табиатан хушчақчақ ва ҳазилкаш ходимимизни жамоамизда ҳурмат қилишади ва яхши кўришади. Ана шундай ходимимиз бугун таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ушбу сана муносабати билан “Оқ бўрилар” клуби раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча-барча ходимлари, шунингдек жамоамиз мухлислари номидан самимий табриклаймиз! Ботир Расуловга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари амалга ошишига тилакдошмиз.
Туғилган кун қутлуғбўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси