АГМК футзалчилари тўп сурадиган мажмуа қолган клублар учун ўрнак бўлиши керак

Профессионал футбол лигасининг ишчи гуруҳи 15 сентябрь куни АГМК клубида бўлди. Жамоанинг Pepsi Суперлигаси доирасидаги “Нефтчи”га қарши ўйини олдидан АГМКнинг 2019 йилги мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Бунгача ПФЛ “Металлург” жамоасига қарашли “Ёшлик” спорт мажмуаси таъмирга муҳтож экани борасида хабар берганди. Клуб раҳбарияти ҳамда ҳомий ташкилот кузатув хулосаларини бугун — 17 сентябрь куни расмий хат шаклида қабул қилиб олади. “Металлург” 2019 йилги мавсум бошланмай туриб, ўзида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиши шарт.

АГМК клубига тегишли футзал мажмуаси эса ПФЛ талабларига тўла жавоб беради. Жамоа футзалчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан ташқари, айни вақтда ҳам ички чемпионатда карвонбоши бўлиб турибди. АГМК стадиони қошида барпо этилган футзал мажмуаси қолган жамоалар учун наъмуна бўлиши керак. Бу ерда футзалчилар, мураббийлар, мухлислар ҳамда телевидение трансляцияси учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. АГМК зали бунда учрашувларни ўтказиш учун асосий майдонлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply