Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.
Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.
Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.
Айниқса, Жавоҳир Сиддиқов, Санжар Шоаҳмедов, Санъат Шихов, Бобур Йўлдошев, Ислом Исоқжонов, Шерзод Ҳакимов ҳамда Зоҳир Пиримов томонидан киритилган голлар анчагина жозибадор кўриниш олди. Энди мазкур номзодлар ичидан ойнинг энг чиройли голи муаллифи танлаб олинади.
Қайд этиш жоизки, Санъат Шихов (март) ҳамда Шерзод Ҳакимов (июль) томонидан урилган голлар олдин ҳам ойнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлар сафидан жой олган эди.
Август ойининг энг чиройли голи учун номзодлар:
Номзод | Клуб | Қайси ўйинда? |
Жавоҳир Сиддиқов | Қўқон-1912 | “Бунёдкор” – Қўқон-1912 |
Санжар Шоаҳмедов | Локомотив | “Бухоро” – “Локомотив” |
Санъат Шихов | Бухоро | “Бухоро” – “Металлург” |
Бобур Йўлдошев | Нефтчи | “Локомотив” – “Нефтчи” |
Ислом Исоқжонов | Металлург | “Бухоро” – “Металлург” |
Шерзод Ҳакимов | Нефтчи | “Нефтчи” – “Навбаҳор” |
Зоҳир Пиримов | АГМК | “Сўғдиёна” – АГМК |
Манба:pfl.uz