ИККАЛА ЖАМОА ХАМ ҚАЙСИ РАНГДА ЎЙНАШЛАРИ АНИҚ БЎЛДИ

Бугун Андижон шахридаги «Соғлом Авлод» стадионида Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига бахсларининг 23-тур доирасида «Андижон» (Андижон) – «Шўртан» (Ғузор) жамоалари ўртасида учрашув ўтқазилади. Анъанага кўра ўйин олдидан ҳар икки жамоа вакиллари, учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкиллаштирилди. Унда мазкур бахсга боғлик бўлган масалалар кўриб чиқилди. Митингни учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов олиб борди. Жумладан М. Саидқосимов ўз сўзида ҳар икки клуб вакилларига «Андижон» ҳам, «Шўртан» ҳам ПРО-Лиганинг етакчи жамоалари эканлигини, шу муносабат билан бугунги учрашувни юқори даражада ўтқазиш кераклигини таъқидлади. Ташкилий масалалар борасида учрашув бошланиш вақтига ўзгартириш киритилди. Ҳар икки жамоа вакилларининг келишувига кўра, учрашув бошланиши 15 дақиқа олдинга сўрилди. Демак «Андижон» – «Шўртан» ўйини 19:00 да эмас, 18:45 да бошланади. Жамоаларнинг майдонда қандай рангли либосларда ҳаракат қилишлари ҳам келишиб олинди. Шундай қилиб, бугунги ўйинда «Андижон» кўк, «Шўртан» эса оқ рангли формада туп сўришади.

«АНДИЖОН» КЎК, «ШЎРТАН» ОҚ РАНГЛИ ФОРМАДА ЎЙНАЙДИ

«Шўртан ПФК» мабуот бўлими

Leave a Reply