“Шўртан” (Ғўзор)-“Хоразм” (Урганч) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 19-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ёзги танаффусдан сўнг, яна футбол ўйинларига старт берилди.  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 19-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда  “Шўртан”  ҳамда “Хоразм” (Урганч) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.

Про-лига. 19-тур. 04 август (шанба)

“Шўртан” – “Хоразм”

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 79.Маматхонов  Мирзохид, 2.Нурали Падаров, 3.Мухаммадали Алиқулов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10.Маъруф Муродоф,21.Ислом Бойсариев, 23, Буриев Юсуф, 29. Сардорбек Хурсанов, 36, Фарход Номозов

Бош мураббий: Ёрқин Назаров .

Захира

25.Алибек Туробов, 14. Жонибек Мирзақулов,15.Муминжон Мейлиев, 22.Оғабек Эркинов, 34. Ислом Шодмонов, 37.Мирмухсин Сатторов, 51.Фарход Ўткуров.

Бошланғич таркиб 

“Хоразм”: 35.Ғайратжон Ўдаев, 3.Равшанбек Султанов, 4. Ойбек Нурбаев, 5.Хабилло Матяқубов, 6.Фаррух Хайдаров, 8.Жасурбек Атажанов, 9.Наврузбек Алимов, 13.Мухаммадқодир Рахимберганов, 17.САрдорбек Матмуратов, 19.Ербол Саитназаров, 22.Миржалол Қурбанов,

Бош мураббий: Ежов . А

Захира

7.Темурбек Исмаилов 11.Сарварбек Жуманёзов, 12.МАшарипов Темур, 15.Иномжон Эгамберганов, 16.Акбар Мурадов

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Муҳлислар жамоаларни кутишяпти.

ЎзПФЛ гимни остида жамоалар майдонга чикишди

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.

Ҳакам Ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

2′ Дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишяпти.

4′ Хисоб очилгани йўқ. Ташаббус мезбонларда улар томондан дастлабки дақиқаларда хавфли хужумлар уюштирилмоқда.

7′ Фарход Номозов чамаси 20 метр узоқликдан хавфли зарба юллади , лекин ноаниқ. Хисоб очилгани йўқ.

10′ Хоразм жамоасининг қарши хужуми 17.Сардорбек Матмуратов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, 3.Мухаммадали Алиқулов зарбани қайтарди. Хисоб очилгани йўк.

12′ Огохлантириш  3.Равшанбек Султанов Ислом Бойсариевга нисбатан қўполлик қилди, Пеналти  Олимжон Каримов хисобни очди  

17′ ўнг  қанотдан Холмуродов Холмурод томонидан ошириб берилган тўпни Маъруф Муродов тухтатмасдан чиройли тарзда дарвозага жойлаб кўйди Хисоб 2:0

20′ Ўзгариш 9.Наврузбек Алимов жарохат олганлиги сабабли ўрнига 7.Темурбек Исмаилов

23′ Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти. Мехмонлар эса қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қиляпти. Хисоб 2:0

28′  Об-Хаво юқори даражада булганлиги учун. Ўйинда туҳталиш. Футболчиларга сув ичишга руҳсат берилди.

29′  Хоразм бурчак зарбасини амалга оширди. 8.Жасурбек Атажанов яқин масофада боши билан зарба берди лекин Маматхонов махорат кўрсатиб зарбани қайтарди. Хисоб 2:0

32′  Ташаббус мехмонлар томонида. Бурчак зарбасини 6.Фаррух Хайдаров юллади  лекин Шўртан жамоаси мохирона  қайтарди . Хисоб 2:0

39′  Жарима Зарбасини ўнг бурчакдан 6.Фаррух Хайдаров амалга оширди , ноаниқ . Бурчак зарбасини 17.САрдорбек Матмуратов амалга оширди у хам ноаниқ.  Хисоб 2:0

41′  Ўзгариш 19.Ербол Саитназаров ўрнига 12.Машарипов Темур

45′ Биринчи бўлимга +2 дақиқа қушиб берди 

45′+1 8.Жасурбек Атажанов

45+2′ Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб 2:0

Биринчи бўлим тугади танаффус

Жамоалар майдонга чиқиб келишди, иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
Ҳакам Ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

46′ Ўзгариш 23, Буриев Юсуф ўрнига 15.Муминжон Мейлиев тушди. Хавфли вазият 17.Сардорбек Матмуратов лекин ноаниқ Ҳисоб 2:0

50′ Хисоб қисқарди. 2:1  гол муаллифи 17.Сардорбек Матмуратов

51′ Ўзгариш 10.Маъруф Муродоф ўрнига 34. Ислом Шодмонов тушди .

54′ Ўзгариш 21.Ислом Бойсариев ўрнига 22.Оғабек Эркинов тушди

56′ Хисоб қисқаргандан  сўнг Хоразмликлар  анча жонланишди.

59′  12.Машарипов Темур ўйин қойдасини  бузди, пенальти. Мелиев хисобни 3:1 етқазди

66′ Ўзгариш 13.Мухаммадқодир Рахимберганов ўрнига 15.Иномжон Эгамберганов тушди

68′ Ўзгариш 14. Жонибек Мирзақулов ўрнига   6.Холмурод Холмуродов тушди  ўйинда бир оз тухталиш  3.Мухаммадали Алиқуловга  жарохат олди ва унга  тиббий ёрдам кўрсатилди.

72′ Бурчак зарбаси 6.Фаррух Хайдаров амалга оширди лекин, ноаниқ.  Ҳисоб 3:1

79′ Ўзгариш 6.Фаррух Хайдаров ўрнига 16.Акбар Мурадов тушди

81′    7.Темурбек Исмаилов.  Хисоб 3:2

82′ 15.Муминжон Мейлиев Ўйинда бир оз тўхталиш 8.Сирожиддин Раҳматуллаевга тиббий ёрдам курсатилди

87′ Бурчак зарбасини 34. Ислом Шодмонов амалга оширди лекин ноаниқ. Хисоб 3:2

89′  Яна Бурчак зарбаси  36, Фарход Номозов амалга оширди лекин ноаниқ

Иккинчи бўлимга +3 қушиб берилди

90+3′ Ўйин тугади Хисоб 3:2

Махсус белгилар   

Leave a Reply