ПФЛ жорий мавсумдан клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда.
Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмади.
Фақатгина ўйинга бир кун қолганида ҳаққулободликлар жамоаси раҳбарияти барча чорани ишга солиб кўришга уринди. Бироқ ПФЛ барча нарса ўз вақтида амалга оширлиши тарафдори экани боисдан “Норин” иштирокидаги ўйин ўтказилмаслиги борасида қарор қилинди.
Шу сабабдан Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Норин” – “Динамо” ўйини ўтказилмади ва “Норин”га техник мағлубият ёзилди.
Манба:pfl.uz