18 июндан Ўзбекистон чемпионатида трансферлар ойнаси расман очилган бўлиб, айни пайтда клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишган.
Про-Лига иштирокчиси саналадиган Бухоро вилоятининг “Ғиждувон” жамоаси ҳам ўз таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Ғиждувонликлар сафини Санжар Юлдашев, Бобир Асатов, Шухрат Салимов, Шаҳзод Ҳакимов ҳамда Равшан Янгиевлар тарк этди. Қолаверса, “Ғиждувон” ПФК жамоада бош маслаҳатчи сифатида ишлаб келган Усмон Тошев ва ёрдамчи мураббий – Фаррух Ҳамроевлар билан шартномаларни бекор қилди.
Ўз навбатида жамоа таркибига 6 нафар ўйинчи келиб қўшилди. Булар – Азизбек Назаров, Алиёр Келдиёров, Ҳудоёр Акрамов, Алишер Жўлиев, Омаджон Тайлақов ва Даврон Хасанов.
“ҒИЖДУВОН” (Про-Лига)
Келганлар:
Азизбек Назаров
Алиёр Келдиёров
Ҳудоёр Акрамов
Алишер Жўлиев
Омаджон Тайлақов
Даврон Хасанов
Кетганлар:
Санжар Юлдашев
Бобир Асатов
Шухрат Салимов
Шаҳзод Ҳакимов
Равшан Янгиев
* «Ғиждувон» ПФК раҳбарияти жамоани тарк этган футболчилар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда мабодо собиқ ўйинчилари маошлар бўйича қарздорлик ҳақида мурожаат қилишса ва мурожаат асосли, деб топилган ҳолатда тўлов албатта амалга оширилиши хусусида кафолат хати тақдим этди. Шу сабабли «Ғиждувон» ПФКга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.
Манба:pfl.uz