Трансферлар ойнаси – «Андижон»

Хабарингиз бор, 18 июнь санасидан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилди. Жамоалар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишди.  

Собиқ футболчилари олдидаги мавжуд қарздорликларини тўлашни бошлаб юборгани ҳамда қолган молиявий қарзларнинг 17 июлга қадар бартараф этилиши тўғрисида кафолат хати тақдим этган «Андижон» ПФКга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.

Натижада “Андижон” футбол клуби “Бунёдкор” жамоасидан Мардон Абдуллаевни ижарага олди. Шунингдек, илгари “Нефтчи”да фаолият олиб борган Даврон Маматов ва Суннат Эрматов “бургутлар” жамоаси сафига бориб қўшилишди.

Ўз навбатида “Андижон”ни 4 нафар футболчи тарк этди. Булар – Хошимбек Шокиров, Миржалол Ражабов, Руслан Олимжонов ҳамда Бекзод Ғанижонов.

“АНДИЖОН” (Про-Лига)

Келганлар: 

Мардон Абдуллаев (ижара)

Даврон Маматов

Суннат Эрматов

Кетганлар:

Хошимбек Шокиров

Миржалол Ражабов

Руслан Олимжонов

Бекзод Ғанижонов

Манба:pfl.uz

Leave a Reply