Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўрилди ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан,
Про-лига
15-турнинг “Ёзёвон” – “Ифтихор” учрашувининг 90+2-дақиқасида қанот ҳаками шаънига номақбул сўзлар айтгани учун “Ифтихор” жамоаси аъзоси М.Юсупов иккита ўйинга четлаштириш ва бир миллион сўм жарима билан жазоланди.
Шу турнинг “Ғиждувон” – “Шердор” жамоалари учрашувининг 69-дақиқасида жамоадошиниҳақоратлагани учун “Ғиждувон” футболчиси М.Отақулов майдондан четлатилди. Бунинг эвазига унга нисбатан иккита ўйиндан четлатиш чораси қўлланилди.
Мазкур турнинг “Орол” – “Шўртан” жамоалари учрашувининг 85-дақиқасида жамоадошиганисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани учун майдондан чиқариб юборилган “Шўртан” вакили О.Жўрабоевга жазо сифатида иккита ўйиндан четлаштириш ҳамда 500 минг сўм жарима жазоси белгиланди.
16-турнинг “Шердор” – “Зомин” жамоалари учрашуви якунлангач тажовузкор хатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун қизил карточка кўрсатилган “Шердор” футболчисиҒ.Сарибоев учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан уч миллион сўм жарима қўлланилди.
Мазкур учрашувда «Зомин» вакили Ш.Абдураҳмонов ҳам жазоланган. У учрашув якунига етгач, номақбул ҳулқ-атвори учун қизил карточка билан «тақдирланган» эди. Унга нисбатан иккита ўйиндан четлаштириш ва икки миллион сўм жарима қўлланилди.
Шу турнинг “Истиқлол” ва “Норин” жамоалари ўртасидаги учрашувда тажовузкор хулқи учун 53-дақиқада майдондан четлатилган “Истиқлол” жамоаси вакили Р.Абдуҳамидов учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан бир миллион сўм миқдорида жаримабелгиланди.
Мазкур турнинг “Хоразм” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувининг 18, 20, 51 ҳамда 80-дақиқаларида “Хоразм” жамоаси мухлислари ҳакамлар гуруҳига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар айтишди, ўйиндан кейин эса уларга қарата турли буюмлар улоқтиришди. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра “Хоразм” клубига 30 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Агар воқеа яна такрорлангудек бўлса, клубга нисбатан янада жиддийроқ интизомий ва жарима жазо чоралари қўлланиши белгиланди.
17-тур. “Ғиждувон” – “Лабса” учрашувининг 83-дақиқасида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган мезбонлар вакили Н.Раҳматуллаев учта ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда унга нисбатан 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Манба:pfl.uz