Холмурод Холмуродовни табриклаймиз!

«Шўртан”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси,  бир неча мавсумлардан буён жамоамиз сафида фаолият юритиб келаётган Холмурод Холмуродов  бугун 24 ёшга тўлди.

Холмурод Холмуродовнинг майдонда маъсулиятни ҳис қила олиши, жамоамизнинг кўплаб ўйинларида кўрсатаётган жонбозлиги ҳам эътирофга лойиқ.

“Шўртан” ПФК раҳбарияти, мураббийлари ва барча футболчилари, шунингдек клубимиз мухлислари номидан Холмурод Холмуродовни туғилган куни билан қизғин табриклаймиз!

Унга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз.

Ўзининг чиройли ўйинлари билан жамоамиз мухлисларини доимо хурсанд қилиб, уларнинг ардоғидаги футболчи бўлиб юришига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Шўртан” ПФК жамоаси

Leave a Reply