Профессионал футбол лигасининг Championat.asia билан ҳамкорликда ўтказаётгансўровномасига кўра, “Навбаҳор” посбони Ботирали Эргашев май ойининг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.
Овоз бериш якунига кўра, Ботирали рақобатчиси Элдор Суюновни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирди. Бунда “Навбаҳор” мухлисларининг овози муҳим роль ўйнаганини эътироф этиш керак. Боиси, Championat.asia сўровномасида Эргашев энг кўп овоз олди ҳамда 6 очкони қўлга киритди. Суюнов эса мухлислар овозига кўра иккинчи бўлди ҳамда 4 очко билан кифояланди.
Агар гап фақатгина бош мураббийлар ва жамоа сардорлари овозидагина бўлганида, бунда Элдор Суюнов “Навбаҳор”даги рақибини 1 очко ортда қолдирган бўларди. Чунки Суюновни 24 овоз берувчидан 10 нафари 1-ўринда кўрсатди. Ботирали Эргашевда эса бу кўрсаткич 9 тани ташкил қилди.
Эргашевни 8 киши 2-ўринга, Суюновни эса 7 киши шу ўринга лойиқ кўрди. Яна 4 нафардан овоз берувчи бу посбонларни учликка киритди.
Шу тариқа Ботирали Эргашев Pepsi Суперлигаси вакилларидан 47, мухлислардан эса, жами — 53 очко ишлаб олди. Суюнов эса биринчи фронтдан 48, ишқибозлардан 4 очко олди, жами — 52. Рейтингда “Қизилқум” посбони Евгений Черемисин 29 очколик бўлди. “Сўғдиёна” посбони Дилшод Ҳамроев эса 22 очкони қўлга киритди.
Май ойининг энг яхши дарвозабони Ботирали Эргашев бугун — 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” ўйинида ПФЛ совринини қабул қилиб олади. Учрашув 19:02 да старт олади.
P.S. Ким кимга овоз бергани борасидаги маълумот Championat.asia нашрида кўриниш беради.
Манба:pfl.uz