“Шўртан-Леди” “Бухоро-W”ни мағлуб этди

Шўртан-Леди” жамоаси Ўзбекистон Чемпионатининг  14-туридан ўрин олган учрашувда Бухороликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги мезбонлар жамоаси голларига Тўхтаева Бахтишода, Тўхтаева Улдона ва жамоа сардори Назарова Сарвинозлар муаалифлик қилган бўлса, Бухороликлар таркибида бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан “Шўртан-Леди” дарвозасига йўллаган Жўраева Муҳайё ажралиб чиқди.

Ушбу учрашув нафақат голларга балки ўйин оҳирига келиб сариқ карточкалар ва четлатишларга ҳам бой бўлди. Бу ҳолатда, Ғузорликлар бош мураббийи – Одил Аҳмедов ҳам четда қолиб кетмади.

Шундай тариқа, “Шўртан-Леди” жорий чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб очколар сонини 6 тага етказа олди. Навбатдаги 2 турни Ғузорлик футболчи қизлар Тошкентда “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига қарши ўтказадилар.

 

Ўзбекистон Чемпионати

“Ғузор” БЎСМ ўйингоҳи. 22.09.2016.

“Шўртан-Леди” (Ғузор) – “Бухоро-W” (Бухоро) 3:1 (1:0).

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдуҳошимов (Навоий),Нигора Муҳаммадиева (Термез).

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи: И.Исаев (Тошкент вил.).

Голлар:  Бахтишода Тўхтаева 20 – 1:0, Тўхтаева Улдона 87 – 2:1, Назарова Сарвиноз 90+3– 3:1, – Жўраева Муҳайё 77 – 1:1.

Огоҳлантиришлар: 20.Толмасова Гулираъно – 56, 16.Чориева Муниса -63, 9.Азиза Норова – 88.

Четлатишлар: 11.Агаева Ҳуршида -90+1  – 7. Вазира Ҳайитова – 90 +1, 26. Ўраева Гоккажон 90+1.

“Шўртан-Леди”: 22.Наргиза Махмудова, 3.Юлдуз Шодиева, 5.Бахтишода Тўхтаева, 6.Гулзода Саидова (11.Ҳуршида Агаева-62), 8.Сайёра Нурматова, 9.Улдона Тўхтаева 15.Ҳусния Ганчева (33. Фируза Раҳмонова-65), 16.Сайёра Жиенбаева, 17.Сарвиноз Назарова (с) 20. Гулираъно Толмасова, 21.Мирзаёрова Муҳлиса.

Заҳира: 1. Зарина Саидова, 14.Динара Милиева , 19.Фазилат Эргашева,

“Бухоро-W”:  1.Олия Акрамова (с), 7.Вазира Ҳайитова, 9.Азиза Норова, 10.Зебунисо Мавлонова, 14.Нигина Ҳайдарова, 16.Муниса Чориева 17.Муҳайё Жўраева, 18.Сабина Жумаева, 20.Нозима Ҳидоятова, 44.Авезгул Ураева (26.Гоккажан Ураева-59)

Leave a Reply