«Шуртан-Леди» илк ғалабани қўлга киритди

Бугун, Ғузор БЎСМнинг асосий ўйингоҳида, аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Чемпиоантининг 5-туридан ўрин олган Ғузорнинг «Шуртан-Леди» ҳамда Тошкентнинг «Локомотив – W» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда «Шуртан-Леди» жамоаси Тошкентликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқасида, меҳмонлар ўйин давомида ярата олган ягона вазиятидан унумли фойдаланиб, 35-37 метрлардан белгиланган жарима тўпини ажойиб тарзда амалаг оширишди ва ҳисобни очишга эришди. Аммо учрашув бош ҳаками томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ичида, «Шуртан-Леди» футболчилари хатоларини тўғирлаб, бу номуносиб вазиятдан чиқиб кетишга муяссар бўлди 1:1.  Гол муаллифи – Тўхтаева Улдона.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар яхши бошлаб олишди. Аммо учрашувнинг 57-дақиқасига келиб Ғузорликлар сафи биттага камайди. Мирзаёрова Мухлиса рақибга қарши қўпол ўйини учун ўйиндан четлаштирилди. Аммо бу «Шуртан-Леди» қизларини тўхтата олмади. Чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Гулраъно Толмасова рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эса Агаева Хуршида рақиб дарвозасига жойлаб жамоасини олдинга олиб чиқди -2:1.

Учрашув якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, «Шуртан-Леди» жамоаси жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Кейинги учрашувни Ғузорлик қизлар 4 июнь куни Навоийда ўтказадилар.

«ШУРТАН-ЛЕДИ» (Ғузор) – «ЛОКОМОТИВ-W» (Тошкент) –  (1:1) 2:1
Олий лига. 5-тур. 21.05.2016. Ғузор БЎСМ ўйингоҳи.
Голлар
: М.Жўраева  45 – 1:0, У.Тўхтаева 45+1 – 1:1, Х.Агаева 63- 2:1

Огоҳлантиришлар: Н.Жўраева 27, Ю.Шодиева 66, М.Жўраева 72, О.Султонова 90+1.
Четлатиш: М.Мирзаёрова 57

Ҳакамлар: Ж.Қудратов (Тошкент), З.Рахматова (Қарши), Д.Рўзиева (Қарши), Ж. Хомидов (Косон)
Назоратчи: М.А.Шарипов (Бухоро)
ЎзАФА вакили: А.Б.Файзиев
«Шуртан-Леди»: 22.Наргиза Махмудова (1.Зарина Саидова 46), 2.Мухлиса Мирзаёрова, 3.Юлдуз Шодиева, 4.Зуҳра Шамсиева, 5.Бахтишод Тўхтаева, 11.Хуршида Агаева, 14.Зулфия Абдиева (20.Гулраъно Толмасова 46), 16.Дурдона Юлдошева, 17.Феруза Рахмонова (9.Паризод Эшқулова 90) 23.Улдона Тўхтаева, 28.Сарвиноз Назарова.

Захира:  6.Зарина Исматова, 18.Умида Мустафоева.

«Локомотив-W»: 84.Қурбонгул Пардаева, 6.Насиба Жўраева (10.Шаҳло Қодирова 46), 8.Малика Халилова, 12.Мадина Абдурайимова (23.Омадхон Султонова 76) 14.Юлдуз Ҳамдамова (17.Дурдонахон Бахтиёрова 72), 18.Ильвина Камолиева (9.Марҳабо Қодирова 56), 19.Зарина Бобоева, 21. Хуршида Жумонова, 41. Мафтуна Жўраева, 77.Мая Назарова, 87.Маҳлиё Абдурашидова.

Захира: 1.Соҳибжамол Ражабова,.

Leave a Reply