“Шўртан-Леди” чемпионатни “Севинч”га қарши бошлайди

29 апрель куни, Ғузордаги “Шўртан” футбол академиясининг асосий майдонида, аёллар ўртасидаги футбол бўйича ХХII Ўзбекистон Чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Жорий мавсумдаги илк учрашувни Ғузорнинг “Шўртан-Леди” жамоаси турнирнинг “гранд” жамоаларидан бири, Қаршининг “Севинч”ига қарши ўтказади. “Шўртан-Леди” – “Севинч” ўйини соат 16:00 да  бошланади.

Ушбу “дербини” қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Анна Сидорова

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилфўза Рўзиева, Хуснора Жумаева.

Заҳира ҳаками: Зилола Рахматова.

Назоратчи: Тимур Дўстов.

ЎзАФА вакили: Алишер Бакиевич Файзиев.

Leave a Reply