ОСИЁ КУБОГИ-2019:ЎЗБЕКИСТОН ГУРУҲДАН ЧИҚСА КИМ БИЛАН ЎЙНАШИ МУМКИН?

2019 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси қайси гуруҳга тушганидан хабарингиз бор. Вакилларимиз “F” гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан ўйнайди.

Агар Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни олишса 1/8 финалда “E” гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоа билан ўйнайди. “E” гуруҳида Саудия Арабистони, Қатар, Ливан ва КХДР жамоалари бор.

Агар Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни олса нимчорак финалда “B” квартетида иккинчи бўлган жамоа билан тўқнаш келади. Ушбу гуруҳда Австралия, Сурия, Фаластин ва Иордания жой олган.

Агар Ўзбекистон учинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқа олса “C” ёки “D” гуруҳида биринчи ўринни олган жамоага қарши ўйнайди. “C” гуруҳида Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон ва Филиппин бор. “D” гуруҳида эса Эрон, Ироқ, Вьетнам ва Яман жой олган.

Манба:championat.asia

Leave a Reply