ОСИЁ КУБОГИ-2019ГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ. БАРЧА ГУРУҲЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ.

Кейинги йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БААда Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Дубайда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари ҳам ўрин олишди. Эслатиб ўтамиз, гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жамоалар кейинги босқичга чиқишади. Шунингдек 3-ўринни олганлар орасида энг яхши натижага эга 4та жамоа ҳам нимчорак финалга йўл олади.

A гуруҳи – БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн

B гуруҳи – Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания

C гуруҳи – Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин

D гуруҳи – Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман

E гуруҳи – Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР

F гуруҳи – Япония, ЎЗБЕКИСТОН, Уммон, Туркманистон

Манба:championat.asia

Leave a Reply