Ўзбекистон Кубоги: Нимчорак финалга қуръа ташланди

“Спорт” телеканалида ташкил этилган ва тўғридан-тўғри эфирга берилган Суперлиганинг тўрт тури якуни бўйича март ойининг энг яхшиларини аниқлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш тадбири ҳам  бўлиб ўтди.

Унга кўра, Суперлигада вакиллари «Қўқон-1912» – «Нефтчи», “Бунёдкор” – “Сўғдиёна”  ва АГМК – «Насаф» клублари бу босқичда бир-бирига рақиблик қилади. Амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Локомотив» жамоаси ўз майдонида Про-лига вакили Самарқанднинг «Шердор» клубини қабул қилади…

                                                                                1/8 финал жуфтликлари:

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

“Динамо” – «Қизилқум»

«Машъал» – «Сурхон»

«Локомотив» – «Шердор»

«Бунёдкор» – «Сўғдиёна»

АГМК – «Насаф»

«Орол» – «Андижон»

«Ифтихор» – «Пахтакор»

Номлари биринчи кўрсатилган жамоалар рақибларини ўз майдонларида қабул қилади. Ғолиб жамоалар чорак финалга йўлланма олади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply