Март ойининг энг яхшилари аниқланди

 

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи ҳамда энг чиройли голини аниқлаш ва уларга махсус соврин топширишни, бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боришини маълум қилган эди.

 

Март ойида бўлиб ўтган Суперлиганинг тўрт тури бўйича ўзини кўрсатган футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонлар танлаб олинди. Шунингдек, жами 24 та ўйин орасидан энг сара голлар танловга қўйилди.  Энг яхшиларга  Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозларини беришди. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ҳам ўз овозлари билан иштирок этишди.

Шу тариқа март ойининг энг яхшилари аниқланди ва уларга топширилаётган махсус совғалар бир неча дақиқа олдин “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилди. Демак,

 

Март ойининг “Энг яхши футболчиси” соврини “Навбаҳор” аъзоси Азиз Турғунбоевга насиб этди. У жами 44 очко жамғарди. У бу йўлда энг яқин таъқибчилари ҳисобланган Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”, 27 очко) ҳамда Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”, 20 очко)ни ортда қолдирди.

Март ойининг “Энг яхши мураббийи” совринига 58 очко тўплаган “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийиМиржалол Қосимов сазовор бўлди. Бу совринга шунингдек, Андрей Шипилов  (“Металлург”, 29 очко), Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор”, 27 очко) ҳамда Шота Арвеладзе (“Пахтакор”, 24 очко) даъвогарлик қилишди.

Март ойининг “Энг яхши дарвозабони танловида рақибларидан сезиларли равишда фарқ қилган “Бунёдкор” жамоаси дарвозабони Мурод Зуҳуров 57 очко билан биринчи ўринни эгаллади.Унинг энг яқин таъқибчилари Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”, 38 очко) ва Элдор Суюнов (“Пахтакор”, 19 очко) бўлишди.

Ва ниҳоят, март ойининг “Энг чиройли голи муаллифи” соврини ойнинг энг яхши футболчиси Азиз Турғунбоевга (“Навбаҳор”) топширилди. У танловда 40 очко тўплади. Ўзининг чиройли голлари билан ғолибга яқинлашган Икром Алибоев (“Локомотив”) 27 очко, Азиз Ғаниев (“Насаф”) эса 22 очко билан кифояланди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply