Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари белгиланди.
Бунгача ўйинларнинг иш вақтида старт олмаслиги ҳолатига эътибор қаратилганди. 9-тур доирасидаги учта ўйиннинг якшанба кунга белгиланганлиги инобатга олиниб, “Металлург” ва “Бухоро” клублари ўртасидаги баҳс 16:00 га тайин қилинди. Боиси, мазкур тур бир кунда учтадан ўйинни қамраб олган. “Спорт” телеканали эса якшанба кунги беллашувларнинг барчасини жонли эфирга узатишни режалаштирган.
Душанба – 30 апрель куни эса одатга кўра учрашувлар иш вақтидан кейин старт олади. Бунда “Қизилқум” – АГМК ўйини ёзиб олиниб, эфирга кейинроқ қўйилади.
9-тур
29 апрель (якшанба)
“Металлург” – “Бухоро” 16:00
“Навбаҳор” – “Нефтчи” 18:00
“Локомотив” – “Пахтакор 20:00
30 апрель (душанба)
“Қизилқум” – АГМК 18:00
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 18:00
“Насаф” – “Сўғдиёна” 20:00
Манба:pfl.uz