Ўзбекистон ОТЖ бугун Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирокини бошлайди.

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезиядаги Халқаро мусобақада ўз иштирокини бошлайди. Тошкент вақти билан соат 14:00да вакилларимиз КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

30 апрель куни эса Олимпия терма жамоамиз Баҳрайн терма жамоаси билан куч синашади. 3 май куни Равшан Ҳайдаров шогирдлари Индонезия қарши ўйин билан мусобақадаги иштирокларига якун ясашади. Мусобақа доирасидаги барча ўйинлар Чибинонг шаҳридаги «Пакансари» стадионида бўлиб ўтади.

“PSSI 2018” мусобақаси тақвими:

27.04.2018 Ўзбекистон – КХДР 14:00

30.04.2018 Ўзбекистон – Баҳрайн 14:00

03.05.2018 Индонезия – Ўзбекистон 17:30

*Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба:the-uff.com

Leave a Reply