«Шўртан-Леди” жамоасининг 9-рақамдаги марказий ярим ҳимоячи футболчиси Ильвина Аблякимованинг бугун таваллуд айёми куни.
Ильвина Аблякимова асосий таркибимизда 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Шу қисқа даврда у жамоамизда ўз ўрнига эга бўлди. Ўз ишига меҳр қўйган, талабчан футболчи қизимизни жамоамиз мураббийларидан тортиб барча футболчиларимиз яхши кўришади ва қадрлашади.
Умид қиламизки, Ильвинахон жамоамиз сафида тўп тепиб ютуқларимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Ильвинани бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз! Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз! Барча орзу-истаклари амалга ошишига, бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишига тилакдошмиз!
Яна бир марта туғилган кун муборак бўлсин!
“Шўртан»ПФК жамоаси