“Насаф” гуруҳ ўйинларини ғалаба билан якунлади

“Насаф” учун бу йилги қитъа Чемпионлар Лигаси эрта якунига етди. 10 очко тўпласада, талаб этилган натижага эга бўлмаганлиги боис қаршиликлар мусобақа финишига учинчи ўрин билан етиб келди. БААда “Ал Васл”га қарши кечган ўйинда гарчи мағлубиятга учраётган бўлсада, Шароф Муҳитдинов ва Бобир Абдухолиқовларнинг голлари эвазига мезбонларни мағлуб эта олган Рўзиқул Бердиев шогирдларининг бундан кейин бор эътиборларини Суперлига  ва Кубок ўйинларига қаратишдан ўзга чоралари қолмади.

 

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда   Эроннинг “Персеполис” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг Хави сардорлигидаги “Ал Садд” жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, 13 очко тўплаган ҳолда гуруҳ ғолиби бўлди. “Ал Садд” эса 12 очко билан навбатдаги босқич йўлланмасини ҳал этди. “Насаф” ўн очкога эга бўлган ҳолда учинчи ўрин билан кифояланди. Битта ҳам очко ишлай олмаган “Ал Васл” гуруҳ аутсайдерига айланди…

 

“С” гуруҳи, 6-тур

“Ал Васл” (БАА) – “Насаф” – 1:2 (1:1).

16 апрель. БАА. “Ал Васл” стадиони.

Ҳакамлар: Амирул Изван Ёқуб,  Юсри Бин Муҳаммад, Ази Бин Зайнал (барчаси Малайзиядан).

“Ал Васл”: Юсуф Абдулла, Али Алсикитри, Абдулла Жасим, Фабио Лима,  Абдулла Ал Нақби (Антони Сакарес, 52), Фариз Халил (Салим Жума Алазизи, 77), Муҳаммад Ҳасан (Роналдо Мендес, 73), Ҳамад Ал Болуши, Али Алансар Абдураҳмон, Халил Хамис, Али Солиҳ.

“Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 82), Бобир Абдихолиқов (Жаҳонгир Алиев, 71), Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев, 70), Ислом Кенжабоев, Игорь Голбан, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов.

 

Голлар: Фабио Лима (33) – Ш.Муҳитдинов (45+2), Б.Абдихолиқов (48).

Огоҳлантиришлар: Али Абдураҳмон (61) – М.Каримов (55).

Назоратчи – Халил Ал Ҳамди (Саудия Арабистони)

Комиссар – Парк Сунг Кюн (Жанубий Корея)

Манба:pfl.uz

Leave a Reply