“Локомотив” мағлубиятга учрамади, вазифани бажармади ҳам

Осиё Чемпионлар лигаси-2018да юртимиз шарафини ҳимоя қилган “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари бу йилги турнирни ҳам гуруҳ баҳсларидаёқ тўхтатишди. Кеча “Насаф” сафарда тўп суриб, рақибини мағлуб этган ва 10 очко тўплаган бўлса-да, навбатдаги босқичга чиқишга камлик қилганди. Бугун эса “Локомотив”дан зиммаларидаги вазифани бажариш учун фақат ғалаба талаб этилганди. Бироқ Анрей Микляев шогирдлари бундай масъулиятга дош бера олишмади.

Биринчи бўлимнинг ярмида меҳмонлар ҳисобни очишганди. То учрашув сўнггигача шу ҳисоб сақланиб турди, ўйиннинг асосий вақти тугади ҳамки Ислом Тўхтахўжаев томонидан зарб билан тепилган тўп рекашет ҳолатда эронликлар дарвоазаси тўрига бориб тушди. Бош ҳакам қўшиб берган 4 дақиқа ичида вакилларимиз яна нимадир қилиши, битта тўп киритиш орқали навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишлари лозим эди. Аммо бундай бўлмади. “Локомотив” ўз майдонидаги сўнгги тур ўйинида мағлубиятга учрамади, лекин вазифани ҳам бажармади…

Гуруҳ босқичи.  6-тур. Тошкент.

“Локомотив” – “Зоб Аҳан” (Эрон) – 1:1 (0:1).

Ҳакамлар: Ко Ҳюнг Жин, Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа (барчаси Жанубий Кореядан)

«Локомотив«: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Ҳусниддин Ғофуров, 79), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Диер Туропов, 65), Игорь Йелич.

«Зоб Аҳан«: Муҳаммад Рашид Мазаҳери, Милад Фахриддини, Саттари, Ҳамид Буҳамдан, Холид Шафиеи, Муҳаммад Нажадмаҳди, Гиорги Гвелсесиани, Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (Хададифар, 90), Муртазо Табризи (Раҳмони,  69), Муҳаммадзода, Кирос

Голлар: И.Тўхтахўжаев (90) – Табризи (25).

Огоҳлантиришлар: О.Зотеев (21).

Комиссар – Чеунг Ҳин Чунг (Гонконг)

Назоратчи – Моҳд Али Бин Самад (Сингапур).

Манба:pfl.uz

Leave a Reply