Ўзбекистон Кубоги: 1/16 финалда ким ким билан ўйнайди?

Суперлига ўйинлари 1 мартда бошланган эди, Про-лигага эса 25 мартда старт берилади. 30-31 мартда футзал, 1 апрелда эса аёллар чемпионати ўз мусобақаларини бошлайди. Ўзбекистон Кубоги баҳслари мавсумнинг сўнгги турнири сифатида 15 апрелда старт олади. Бунда 20та жамоа баҳсларга киришади. Булар,

15 апрель (якшанба)

“Истиқлол” – “Нефтчи”

“Ғиждувон” – “Қизилқум”

“Орол” – “Металлург”

“Локомотив-БФК” – “Навбаҳор”

“Динамо” – “Сурхон”

“Зомин” – “Сўғдиёна”

“Ёзёвон” – АГМК

“Андижон” – “Бухоро”

16 апрель (душанба)

“Ифтихор” – “Қўқон-1912”

“Машъал” – “Хоразм”.

Тақвимда ўнта жуфтлик кўрсатилмоқда. Қуръага кўра эса, “Шўртан” ва “Норин” жамоалари биринчи босқичдан ўйинларсиз ўтган ва 1/8 финалга йўлланма олган. Яна тўрт жамоа – “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” ўтган мавсум якунларидаги натижаларига биноан бу йилги баҳсларни нимчорак финалдан бошлаши белгиланган.

Шундай қилиб, қуръа натижаларига кўра жамоалар қуйидаги тақвим остида майдонга тушишади ва 1/8 финал иштирокчиларини аниқлашади:

1.“Истиқлол”-“Нефтчи” жуфтлиги ғолиби “Локомотив” билан;

2.“Ғиждувон” – “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби “Орол”-“Металлург” жуфтлиги  ғолиби билан;

3.“Локомотив-БФК”- “Навбаҳор” жуфтлиги ғолиби “Динамо”-“Сурхон”  жуфтлиги ғолиби билан;

4.“Ифтихор” – “Қўқон-1912” жуфтлиги ғолиби “Пахтакор” билан;

5.“Бунёдкор” – “Шўртан”

6.”Зомин”-“Сўғдиёна” жуфтлиги ғолиби “Машъал”-“Хоразм” жуфтлиги ғолиби билан;

7.”Ёзёвон”-АГМК жуфтлиги ғолиби “Андижон”-“Бухоро” жуфтлиги ғолиби билан;

8.”Норин” – “Насаф”.

1/16 финал ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлади ва Про-лига жамоалари майдонида ўтказилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply