Суперлига ўйинлари 1 мартда бошланган эди, Про-лигага эса 25 мартда старт берилади. 30-31 мартда футзал, 1 апрелда эса аёллар чемпионати ўз мусобақаларини бошлайди. Ўзбекистон Кубоги баҳслари мавсумнинг сўнгги турнири сифатида 15 апрелда старт олади. Бунда 20та жамоа баҳсларга киришади. Булар,
15 апрель (якшанба)
“Истиқлол” – “Нефтчи”
“Ғиждувон” – “Қизилқум”
“Орол” – “Металлург”
“Локомотив-БФК” – “Навбаҳор”
“Динамо” – “Сурхон”
“Зомин” – “Сўғдиёна”
“Ёзёвон” – АГМК
“Андижон” – “Бухоро”
16 апрель (душанба)
“Ифтихор” – “Қўқон-1912”
“Машъал” – “Хоразм”.
Тақвимда ўнта жуфтлик кўрсатилмоқда. Қуръага кўра эса, “Шўртан” ва “Норин” жамоалари биринчи босқичдан ўйинларсиз ўтган ва 1/8 финалга йўлланма олган. Яна тўрт жамоа – “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф” ва “Бунёдкор” ўтган мавсум якунларидаги натижаларига биноан бу йилги баҳсларни нимчорак финалдан бошлаши белгиланган.
Шундай қилиб, қуръа натижаларига кўра жамоалар қуйидаги тақвим остида майдонга тушишади ва 1/8 финал иштирокчиларини аниқлашади:
1.“Истиқлол”-“Нефтчи” жуфтлиги ғолиби “Локомотив” билан;
2.“Ғиждувон” – “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби “Орол”-“Металлург” жуфтлиги ғолиби билан;
3.“Локомотив-БФК”- “Навбаҳор” жуфтлиги ғолиби “Динамо”-“Сурхон” жуфтлиги ғолиби билан;
4.“Ифтихор” – “Қўқон-1912” жуфтлиги ғолиби “Пахтакор” билан;
5.“Бунёдкор” – “Шўртан”
6.”Зомин”-“Сўғдиёна” жуфтлиги ғолиби “Машъал”-“Хоразм” жуфтлиги ғолиби билан;
7.”Ёзёвон”-АГМК жуфтлиги ғолиби “Андижон”-“Бухоро” жуфтлиги ғолиби билан;
8.”Норин” – “Насаф”.
1/16 финал ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлади ва Про-лига жамоалари майдонида ўтказилади.
Манба: pfl.uz