Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида фаолият олиб бораётган спортчи хотин-қизларимизни 8 март байрами билан табриклади.
Ассалому алайкум муҳтарам опа-сингиллар!
Фурсатдан фойдаланиб Сизларни кириб келаётган 8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ўзбек спортида Сиз опа-сингилларимизнинг тутган ўрни беқиёс. Юртимиз спорт юлдузларини тарбиялаётган Светлана Кузнецова, Розия Якубова, Гулнора Аъзамова, Саида Маҳмудова, Ирода Тўлаганова, Саида Искандарова, Севар Каримова, Лилия Власова, Нелля Киямова, Наталья Ефимова, Алена Аксёнова, Севара Ганиева каби спорт намоёндалари, Оксана Чусовитина, Екатерина Хилько, Гулноза Матниязова, Светлана Радзивил, Надия Дусанова, Нафиса Мўминова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нигора Турсунқулова, Ёдгорой Мирзаева, Муаттар Набиева, Сабина Шарипова, Анастасия Сердюкова, Зайнаб Дайибекова каби ўзбек спортини дунёга олиб чиққан спорт юлдузлари билан халқимиз доимо фаҳрланган.
Байрам арафасида ушбу спортчилар тимсолида ўзбек спорти ривожи йўлида меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимизни Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва шахсан ўзим номимдан самимий қутлашга изожат берсангиз. Юртимиз довруғини кўкларга кўтаришдан, ватанимиз учун янгидан-янги чемпионларни тарбиялаб беришдан асло чарчаманг! Хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман. Яна бир бор байрамингиз билан, азиз опа-сингиллар!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов