«Динамо» сўнгги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

«Динамо» сўнгги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Янги мавсумга тайёргарлик кўриш режасига кўра, Тошкентда 9-15 март кунлари ўтказилган иккинчи йиғиннинг сўнгги баҳсида ҳам “Динамо” ғалаба қозонди.

Бу сафар “Динамо”га Про-Лига иштирокчиси “Локомотив-БФК” клуби рақиблик қилди. Бундан олдин “Динамо” 3 кун ичида иккита назорат баҳси ўтказгани боис, шу куни мураббийлар асосан ёшлардан иборат таркибни майдонда синаб кўришди.

Учрашувда Амиржон Сафаров ва Мирзо Жониқуловлар томонидан киритилган голлар “Динамо”га ғалаба келтирди. Бунга жавобан рақиблар битта гол уришди, 2:1.

Назорат учрашуви. Тошкент.

15 март (пайшанба)

“ДИНАМО” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” – 2:1
Голлар: Амиржон Сафаров, Мирзо Жониқулов.
“Динамо” жамоаси Тошкентдан Самарқандга қайтди. Жамоа бир кунлик дам олишдан кейин 17 март, шанба кунидан ўз қароргоҳида сўнгги тайёргарлик ишларига киришади.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тури доирасида 25 март, якшанба куни Ғузорда “Шўртан” клубига қарши саф тортади.

Манба: www.fcdinamo.uz

Leave a Reply