Бекободда «Металлург» – «Қўқон-1912» ўйини бўлади

Бугун футбол: Бекободда «Металлург» – «Қўқон-1912» ўйини бўлади

Қадрли футбол ихлосмандлари!

Суперлига 3-туриндан ўрин олган «Металлург» – «Қўқон-1912» ўртасидаги ўйин Олмалиқ шаҳрида бўлади деган бироз ноаниқ ахборотимиз учун узр сўраймиз!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигасининг талаби ва тавсиясига биноан ўйин фақат Бекобод шаҳрида, белгиланган вақтида ўтказилади.

Демак бугун бўладиган «Металлург» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашув Бекобод шаҳридаги «Металлург» стадионида, соат 18-00 да бошланади.

Сиз азизларни “Металлург” стадионида кутамиз!

Футболчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз стадионни тўлдириб, ўйиннинг байрамона тарзда ўтишини таъминлаймиз. Келинг, кўринг, завқланинг! Дам олиб, ҳордиқ чиқаринг!

Манба: www.kokand1912.uz

Leave a Reply