Уч турдан иборат аёллар футзал чемпионатининг учинчи тур доирасидаги дастлабки кунги ўйинлар бўлиб ўтди.
Атиги беш жамоа иштирок этаётган мусобақада бирорта ҳам очко йўқотмаган Қаршининг “Севинч” жамоаси ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Владислав Хан шогирдлари бугун “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Иккинчи жуфтликни “Металлург” ҳамда АГМК жамоалари ташкил этишди. Асосий таркиби билан катта футбол мавсумига жиддий тайёргарлки кўраётган олмалиқликлар футзал мусобақасида асосан ёш қизларини синовдан ўтказишни мақсад қилишган. Шундан келиб чиқиб, АГМК турнир аутсайдери бўлиб турибди – учинчи тур ўтиб боряптики, ҳали бирон очко ололгани йўқ. “Металлург” учала турда ҳам АГМКни ўта йирик ҳисобларда енгишнинг уддасидан чиқишди. Биринчи турда жавобсиз 27та гол урган бўлса, икинчи турда голлари сони 18тада тўхтади. Учинчи турга келиб эса рақиблар ҳам “футзал ўйнашни” ўзлаштирган кўринади, бекоболиклар дарвозаси томон иккита тўп кирита олишди. Бироқ ўз дарвозаларидан 28та тўп ўтказиб юборишди.
Мазкур турнинг қизиқарли учрашуви сўнгги кунда – 20 мартда ўтказилиши белгиланган. Мусобақа ёпилиши олдидан майдонда “Севинч” ҳамда “Металлург” жамоалари ўзаро куч синашишади.
3-тур. 16 март
“Севинч” – “Пахтакор” – 10:2
“Металлург” – АГМК – 28:2
17 март
“Локомотив” – “Металлург”
АГМК – “Севинч”
18 март
“Локомотив” – “Севинч”
“Пахтакор” – АГМК
19 март
“Металлург” – “Пахтакор”
“Локомотив” – АГМК
20 март
“Локомотив” – “Пахтакор”
“Металлург” – “Севинч”
Манба: pfl.uz