Бугунги учрашувда шогирдларимнинг ўйинини 10 баллга баҳолайман…
“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Суперлига 2-тури доирасида АГМКга (2:1) қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги учрашувда шогирдларимнинг ўйинини 10 баллга баҳолайман. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Бугун улар ажойиб ўйин кўрсатишди. 11 ёки 18таси эмас, балки барча 21 футболчи энг юқори баҳога лойиқ иш қилишди.
Бу ўйинни ўзимизнинг тинимсиз ҳаракатимиз ва футболчиларнинг проффесионализми эвазига ютдик”, – дейди Мўминжонов.
Манба: www.uff.uz