Кумиков: Бугун АГМК футболчиларига ишонч етишмади

Мавсум олдидан олдимизга кучли 6 таликка кириш мақсадини қўйганмиз

Суперлига баҳсларининг 2-тур доирасида бугун АГМК ўз майдонида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг АГМК клуби бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизнинг бугунги ўйин мавсумга тайёргарлик кўрганимиздаги баҳсларни ҳисобласак энг ёмони бўлди дея оламан. Биз ўртоқлик учрашувларида ҳам бу каби ёмон ўйнамаган эдик. Футболчиларда ўзларига бўлган ишонч ва ирода етишмади, бунга сабаб балки уйдаги илк ўйин бўлганидир.

«Навбаҳор» ўз имкониятларини кутди ва унумли фойдаланди. Қарши ҳужумда тўп суришди. Биз ўтказиб юборилган голдан кейин таваккал қилиб олдинга интилдик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, иккинчи бўлимда эса улар ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди.

Мавсум олдидан олдимизга кучли 6 таликка кириш мақсадини қўйганмиз. Мавсум бошланди ва фақатгина шу ҳақида ўйлаймиз», – дейди Кумиков.

Манба: www.uff.uz

Leave a Reply