2-турнинг иккинчи ўйинида «Қизилқум» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бунга қайсидир маънода Миржалол Қосимовнинг майдондан четлатилганлиги ҳам омил бўлди. 57-дақиқада майдон марказида рақибга нисбатан қўполлик ишлатган Миржалол Қосимов иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. 78-дақиқада Акмал Рустамов жарима майдончаси ичида Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан ўйин қоидасин бузди. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ бажариб, ҳисобни очди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмай Суҳроб Бердиев яқин бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобни ўзгартирди – 0:2…
“Қизилқум” – «Қўқон-1912» – 0:2 (0:0).
8 март. Навоий. «Ёшлик» спорт мажмуаси. 7302 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Жалимов (Тошкент вил.).
“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Акмал Рустамов, Алишер Саноев (Самандар Шодмонов, 42), Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов, Неманья Йованович.
«Қўқон-1912»: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Носир Отақўзиев (Игорь Таран, 80), Жавоҳир Сиддиқов, Баҳодир Пардаев (Қувондиқ Рўзиев, 66), Суҳроб Бердиев, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович, Марко Милич, Муҳаммаданас Ҳасанов (Милан Спремо, 84).
Голлар: М.Холмуҳаммедов (78-пен.), С.Бердиев (88).
Огоҳлантиришлар: М.Қосимов (16), А.Рустамов (77) – Марко Милич (82).
Четлатиш: М.Қосимов (57, иккинчи огохлантириш).
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Комиссар – Б.Намозов.
Манба: pfl.uz