Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00да Пхёнчхандаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди.
Унда мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди.
Тантанали маросимда Пхёнчхан Паралимпия шаҳарчаси мэри, Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, XII Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 март куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади.
Унда тоғ чанғиси бўйича баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ягона спортчимиз Ёқутхон Холбекова делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.
Манба: www.olympic.uz