Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “АГМК” – “Навбаҳор” учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланди ва ососан майдон марказида кечди. Икки жамоада ҳам қулай вазиятлар юзага келган бўлсада, бироқ яққол голга тортадиган ҳолат бўлмади.
Иккинчи бўлим дебюти меҳмонлар учун омадил келди, Азизбек Турғунбоев ўзи ишлаб олган жарима зарбасини усталик билан ижро этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг, майдон эгалари “Навбаҳор” дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирдилар. Ўз ўрнида наманганликлар ҳам омадларини қарши ҳужумдан қидиришди.
82-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Кумиковнинг алмаштиришлари ўз самарасини берди. Отабек Зокиров тўпни жарима майдони ичига ташлаб берди, Зафар Полвонов эса уни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонлар яна стандартдан унумли фойдаланиб ғалабани илиб кетишди. Гол муаллифи – Дилшод Жабборов.
Шу тариқа, АГМК ушбу мавсум ўз майдонидаги ўйинни мағлубият билан бошлади.
Суперлига. 2-тур
АГМК – “Навбаҳор” 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: Зафар Полвонов (82), – Азизбек Турғунбоев (50), Дилшод Жабборов (90+2).
АГМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (18.Қаҳрамон Баҳодиров, 60), 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (77.Отабек Зокиров, 59), 10.Шохназар Норбеков (9.Зафар Полвонов, 81), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан.
“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (15.Азамат Алланиёзов, 86), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (9.Дилшод Жабборов, 85), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Дарко Станоевич 43.