Суперлига: АГМК ўз майдонида «Навбаҳор»дан енгилди

Суперлиганинг 1-тури қандай шиддатли, қизиқарли баҳсларга бой ўтган бўлса, иккинчиси ҳам шундай бошланди. Олмалиқ шаҳрида «Навбаҳор» жамоасини қабул қилган АГМК кутилмаганда рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса дарвозалар уч бор ишғол этилди. Шундан биттаси «Навбаҳор» дарвозасига, иккитаси эса майдон эгалари дарвозасига киритилди. Аввалига Азиз Турғунбоев наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада Зафар Полвонов ҳисобни тенглаштирган эди, бироқ ўйинга қўшиб берилган беш дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Дилшод Жабборов гол уриб, «Навбаҳор» учун муҳим бўлган ғалабани таъминлади…

АГМК – “Навбаҳор”-  1:2. 8320 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Қаҳрамон Баҳодиров, 60), Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Отабек Зокиров, 59), Шохназар Норбеков (Зафар Полвонов, 81), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

«Навбаҳор»: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Азамат Алланиёзов, 86), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев (Дилшод Жабборов, 85), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

Огоҳлантиришлар: Дарко Станоевич (43).

Назоратчи – К.Смирнов.

Комиссар – А.Фролов.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply