ПРО-ЛИГА 2021. 21-ТУР. ШЎРТАН – ХОРАЗМ. ҒУЗОР МАРКАЗИЙ СТАДИОНИ. 12.10.2021й.

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон муҳлислар!

Сиз билан бугун яна ғойибона бўлсада учрашувимиздан ҳурсандмиз!

Бугунги, Про-Лига мусобақасининг 21-турида севимли жамоамиз Шўртан Хоразм жамоаси билан куч синашмоқда.

Ушбу учрашувни бошқараётган ҳакамлар гуруҳи билан қуйида танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳасан Набиев ва Кристина Середа

Заҳира ҳаками: Эльнур Дониёров

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Ойбек Юнусов

Таркиблар ҳам маълум. Шундай қилиб бугунги учрашувни

“Шўртан”: 1. Амирбек Лутфуллаев, 5. Озодбек Ражабов, 6.Элёр Омонжонов, 14.Фарзин Мухторов, 17.Жахонгир Ҳасанов, 20. Исломбек Баратов, 21.Муҳриддин Шамсиддинов, 34. Шахбоз Жўраев (с), 70. Маъруф Жумаев, 76. Мухриддин Зоиров, 85. Сарвар Буроновлар билан бошлади.

Захирада: 25.Асилбек Бердиалиев, 7. Бекзод Сувонов, 11. Асадбек Самариддинов, 15.Иброҳим Аҳмаджонов, 22. Жавоҳир Шокиров, 23. Мухриддин Ботиров, 24. Шохрух Абдураимов, 99. Алпомиш Миров. 66. Аҳмед Қобилжонов.

“Хоразм”: 35.Ғайратжон Ўдаев (с), 3.Равшанбек Султанов, 4.Жасур Атаджанов, 5.Темур Машарипов, 10.Тимур Бекжанов, 14.Хазратжон Турсунқулов, 15.Диёр Рамазонов, 46.Бобурбек Фархадов, 77.Сардорбек Матмуратов, 88.Аброр Хусинов, 89.Абдухолиқ Қурбонов.

“Заҳира”: 12.Умиджон Хамраев, 7.Бобурмирзо Баходиров, 8, Данила Ежов, 19.Хабибулла Матёқубов, 21.Миржалол Қурбанов, 22.Исломбек Кармов, 24.Жамшид Зарипбоев, 34.Махмуджон Қаландаров, 99.Шахзод Бешимов

2 дақиқа. Меҳмонлар илк бурчак тўпини амалга оширдилар. Хавф бартараф этилди.

Учрашувнинг 9 дақиқасида «оқ бўрилар» ажойиб ҳужум уюштиришди. Ушбу вазиятда дарвозабон билан юзма-юз қолган Муҳриддин Зоиров қайтарилмас имкониятни кўкка совурди.

22-дақ.Тимур Бекжановдан дарвозамиз томон зарба. Хавфли ва жамоамиз бахтига ноаниқ.

26-дақ. Гоооол. Маъруф Жумаев ва Эльёр Омонжонов тандемидан сўнг Омонжонов гол уриб ҳисобни очди. Бироқ қанот ҳаками гол урилгандан бир неча сония вақт ўтгач ушуб вазият ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган деб ҳисоблади ва байроғини кўрсатди. Гол бекор бўлди.

31-дақ. Гооооооол! Шўртан ҳисобни очди. Жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган Муҳриддин Зоиров рақибга имконият қолдирмади. 1:0!

34-дақ. Рақиблар томондан чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада ўнг қанотдан бурчак тўпи белгиланди Шўртан дарвозаси томонга. Хавф бартараф этилди. Дарвозамиз олдида пала-партишлик юзага келди. Тўп ўзоқлаштирилди.

37 -дақ. Хоразмликларда навбатдаги бурчак тўпини тепиш ҳақи. Дарвозабон тўпни қайтарди.

39-дақ. Меҳмонлар кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширмоқда. Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилмоқда.

41-дақ. Жавоҳир Хасанов рақиблар томонидан кўл билан ушланиб тўхтатилди. Натижада Хоразмликлар жарима майдонидан 2 метр узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Исломбек Баратов белгиланган нуқтадан зарбани амалга оширди. Ноаниқ.

43-дақ. Гооооол! Элёр Омонжоновнинг тўп узатмасидан сўнг Маъруфжон Жумаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб тўпга зарба берди ва жамоанинг бугунги учрашувдаги иккинчи голига муаллифлик қилди. 2:0

45-дақиқа. Хоразм таркибида илк ўзгариш. 5.Темур Машарипов ўрнига 21.Миржалол Қурбанов майдонга туширилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

Шўртан – Хоразм учрашувининг биринчи бўлими 2:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Хоразм иккинчи бўлимни ўзгаришлар билан бошлади. 4.Жасур Атаджанов ўрнига майдонга Шахзод Бешимов майдонга туширилди.

47 дақ. Титум Бекчановнинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Амирбек Лутфуллаев маҳорат кўрсатиб жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

50 дақиқа. Хоразм жамоаси иккинчи бўлимда ўзгача куч билан қайтди. Жамоа бирин-кетин ҳужумлари билан «оқ бўрилар»га босим ўтқазмоқда. Лутфуллаев жамоасини яна бир муқаррар голдан асраб қолди.

63-дақ.  Шўртан дарвозаси томон бурчак тўпи амалга оширилмоқда. Хавф бартараф этилди.

64-дақ. Хоразм таркибида ўзгариш. Тимур Бекчанов ўрнига 22.Исломбек Каримов майдонга туширилди.

Шўртан таркибида ўзгариш. 21.Мухриддин Шамсиддинов ўрнига 7.Бекзод Сувонов  ҳамда 85.Сарвар Бўронов ўрнига  23.Мухриддин Ботировлар майдонга тушдилар.

75-дақиқа. Хоразм дарвозаси томон жарима тўпи. Аброр Хусинов футболчимизга қарши қўпол ўйнагани учун сариқ карточка. Имкониятдан фойдалана олмади мезбонлар.

76 дақиқа. Исломбек Баратовга сариқ карточка кўрсатилди.

ШЎртан таркибида яна иккита ўзгариш. 70.Маъруф Жумаев ўрнига 22.Жавоҳир Шокиров ҳамда 76.Муҳриддин Зоиров ўрнига 11.Асадбек Самариддинов майдонга туширилди.

Хоразм таркибида ўзгаришлар. 15.Диёр Рамазонов ўрнига 8.Данила Ежов ҳамда 46.Бобурбек Фархадов ўрнига 24.Жамшид Зарипбоевлар майдонга туширилди.

90-дақиқа. Гооооол! Асадбек Самариддинов рақиб дарвозабони билан ирга-бир вазиятга чиқиб жамоамизга 3-голни олиб келди. 3:0

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Хоразм вакиллари бурчак тўпини амалга оширди.

Шўртан – Хоразм учрашуви 3:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Барча азиз муҳлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз ва кейинги учрашувларда кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply