ПРО-ЛИГА – 2021. 19 тур. «Шўртан» (Ғузор)- «Арал-Самали» (Нукус). Ғузор «Марказий» стадиони. 22.09.2021йил.

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон муҳлислар!

Бугун, Сиз билан ғойибона кўришиб турганимиздан мамнунмиз.

Севимли жамоамизнинг бугунги рақиби Нукуснинг «Арал-Самали» жамоаси.

Чемпионатнинг 19-туридан ўрин олган ушбу учрашувини қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Ҳусан Музаффаров (Тошкент).

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарруҳ Юлдашев (Тошкент), Александр Буров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Элнур Дониёров (Қарши)

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)

Комиссар: Шоҳруҳ Саид (Тошкент)

Жамоалар айни вақтда майдонда чигалёзди машқлари билан машғул.

Шўртан жамоаси бугун майдонда оқ либосда ҳаракатланади, Нукусликлар эса кўк.

Бундан ташқари Сиз азизлар учун ажойиб янгилик! Пандемия муносабати билан мамлакатимизда қўлланилган чекловлар юмшатилиб, стадионда футбол учрашувларини томоша қилиш учун муҳлислар киришига рухсат берилди. Шу муносабат билан барчангизни Ғузор «Марказий» стадионига таклиф қиламиз.

Таркибларни Сиз азизлар эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Шўртан»: 1.Амирбек Лутфуллаев, 5.Озодбек Ражабов, 6.Элёр Омонжонов, 17.Жавоҳир Ҳасанов, 19.Бобур Мамадаминов, 20.Исломбек Баратов, 21.Муҳриддин Шамсиддинов, 23.Мухриддин Ботиров, 34.Шахбоз Жўраев (С), 70.Маъруф Жумаев, 76.Мухриддин Зоиров.

Заҳира: 13.Жаҳонгир Жамолов, 7.Бекзод Сувонов, 11.Асадбек Самариддинов, 15.Иброҳим Аҳмаджонов, 22.Жавоҳир Шокиров, 24.Шохрух Абдураимов, 66.Аҳмед Қобилжонов, 85.Сарвар Буронов, 99.Алпомиш Миров.

Бош мураббий: Асрор Чориевич Алиқулов

«Арал-Самали»: 12.Айбек Шамшетов, 4.Расул Мусаев, 7.Дамир Низанов, 8.Мийрас Карлибаев (С), 13.Алберт Сдиков, 19.Арислан Юсупбаев, 20.Жамшид Гулмирзаев, 23.Нодиржон Нурматов, 28.Суннатилла Мамадалиев, 77.Эрбол Сейтназаров, 97.Фарҳод Имамов.

Заҳира: 16.Улуғбек Бекбўсинов, 10.Науризбек Алимов, 14.Русланбек Менлимуратов, 17.Амир Абдразиев, 18.Исламбек Сейтназаров, 21.Жамшид Бўранбоев, 22.Жамшид Турабаев, 36.Мурод Мамбетов.

Бош мураббий: Тимур Турдиев

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келдилар

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

4 дақиқа. Учрашувда ҳисоб очилди. Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Арислан Юсупбаев қанот ҳаками ва бошқа ҳакамлар назаридан ҳам четда қолди шекилли. Вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда «Шўртан» дарвозасини осонгина ишғол этди. 0:1.

14 дақиқа. Тўп билан олдинга ташланган Муҳриддин Шамсиддиновни қўпол тарзда тўхтатгани учун Суннатилла Мамадалиевга сариқ карточка кўрсатилди.

Шўртан ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширди. Самарасиз.

Меҳмонлар чап қанотдан бирин-кетин бурчак тўпларини амалга оширди. Дарвозабонимиз иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

26-дақиқа. Нукусликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Шамсиддин Муҳриддинов ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Мухриддин Зоиров зарба берар чоғида рақиблар унинг оёғига зарба беришди. Натижада 11 метрлик жарима. Элёр Омонжонов стандартни бехато амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. 1:1.

31-дақиқа. Нодиржон Нурматовнинг жарима майдонимизга яқин жойдан ҳаволатиб тепган зарбаси кучли, хавфли лекин бахтимизга ноаниқ чиқди.

32⏱ «Арал Самали» дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Исломбек Баратов тўп ёнида. Узатма ноаниқ.

41⏱ Муҳриддин Шамсиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилди. У тезда майдонга қайтди.

44⏱ Дарвозамиз томон ўнг қанот бурчаги яқинидан жарима тўпи. Дамир Низановнинг зарбасини жамоамиз футболчилари қайтаришди.

ШЎртан – Арал-Самали учрашувининг бирични бўлими ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 1:1

Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлимнинг илк дадқиқаларида жамоамиз бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз.

48 ⏱Жамшид Гулмирзаевга тиббий ёрдм кўрсатилди. Меҳмонлар шифокори футболчини кўриб чиққач уни алмаштириш зарур эканлиги тўғрисида ишора қилди. Унинг ўрнига майдонга 18.Исламбек Сейтназаров туширилди.

56⏱ Муҳриддин Шамсиддиновдан зарба. Тўп Айбек Шамшетов қўлида. Афсус!!!!

61⏱ Шўртан таркибида иккита ўзгариш. 76.Муҳриддин Зоиров ўрнига майдонга 11.Асадбек Самариддинов, 23.МУхриддин Ботиров ўрнига эса 85.Сарвар Бўроновлар майдонга туширилди.

63⏱ Арал -Самали таркибида ҳам ўзгариш 77.Эрбол Сейтназаров ўрнига 22.Жамшид Тўрабаев, 23.Нодиржон Нурматов ўрнига эса 10.Науризбек Алимов майдонга туширилди.

65⏱ Шўртан таркибида навбатдаги ўзгариш. 21.Муҳриддин Шамсиддинов ўрнига 7.Бекзод Сувонов майдонга туширилди.

66⏱ Гоооол!!! Исломбек Баратов 23 метрлар узоқликдан жарима тўпини бехато амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 2:1.

73⏱ Шўртан бурчак тўпини амалга оширмоқда. Бу вазиятдан унумли фойдалана олмадик.

Элёр Омонжоновнинг зарбаси кучли ва хавфли бироқ бироз ноаниқ чиқди.

81⏱ Нукусликлар таркибида ўзгариш. 19Арслан Юсупбаев ўрнига 36.Мурод Маметов, 13.Алберт Сидиков ўрнига 17.Амир Абдразиевлар майдонга тушди.

84⏱ Шахбоз Жўраевга ҳакам қарорига қарши чиққани учун сариқ карточка кўрсатилди.

87⏱ Шўртан таркибида ўзгариш кутилмоқда. Орада бекзод Сувоновнинг хавфли зарбаси. Рақиб дарвозабони тўпни қайтариди.

89⏱ Суннатилла Мамадалиев ҳисобни тенглаштирди. 2:2

90⏱ 70.Маъруф Жумаев ўрнига 22.Жавоҳир Шокиров ҳамда 85.Сарвар Бўронов ўрнига Иброҳим Ахмаджоновлар майдонга туширишлди.

4 дақиқа қўшиб берилди

90+2 Шўртан бурчак тўпини амалга оширмоқда. Бирин кетин бурчак тўплари амалга оширилмоқда. Рақибларимиз хавфларни бартараф этмоқда.

«Шўртан»-«Арал-Самали» учрашуви 2:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Кейинги учрашувни жамоамиз сафарда «Янгиер» жамоаси билан куч синашади. Учрашув 5 октябрь куни бўлиб ўтади.

Барчангизга сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда яна кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply