ПРО-ЛИГА 2021. 23-тур. «ШЎРТАН» (Ғузор) – «ЯНГИЕР» (Сирдарё). Ғузор «Марказий» стадиони. 26.10.2021йил

Ассалому алайкум, ҳурматли ва қадрли футбол муҳлислари!

Сиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан ҳурсандмиз.

Бугун жамоамиз ушбу мавсумни сўнгги уй учрашувини ўтказмоқда. Бугунги рақибимиз Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида шаклланган «Янгиер» жамоаси.

Жамаолар чигал-ёзди машқларини амалга ошириб бўлишди. Учрашув бошланишига 5 дақиқа вақт қолди.

Эътиборингизга бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини ҳавола этамиз.

“ШЎРТАН” – “ЯНГИЕР”

Бош ҳакам: Розиябону Юсупова
Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев ва Отабек Қосимов.
Заҳира ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Арслон Хотамов
ЎзПФЛ вакили: Равшан Мавлянов

Жамоалар таркиблари ҳам маълум.

«Шўртан»: 1.Амирбек Лутфуллаев, 5.Озодбек Ражабов, 6.Элёр Омонжонов, 17.Жавоҳир Ҳасанов, 19.Бобур Мамадаминов, 20.Исломбек Баратов, 21.Муҳриддин Шамсиддинов, 34.Шахбоз Жураев (с), 70.Маъруф Жумаев, 76.Мухриддин Зоиров, 85.Сарвар Буронов.

Заҳира: 13.Джахонгир Джамолов, 7.Бекзод Сувонов, 11.Асадбек Самариддинов, 14.Фарзин Мухторов, 22.Жавоҳир Шокиров, 23.Муҳриддин Ботиров, 24.Шоҳруҳ Абдураимов, 55. Чориёр Турсунов, 77.Салоҳиддин Санақулов.

Бош мураббий: Асрор Алиқулов

«Янгиер»: 30.Хусан Олимжонов (с), 3.Бекзод Толибжонов, 6.Ландрй Чамеджеу, 14.Шерзод Жалолов, 19.Жероме Этаме, 20.Шохзамон Хайруллаев, 24.Солибек Каримов, 25.Ёдгор Назаров, 31.Дилшод Ҳушбақов, 32. Достонбек Мелиқўзиев, 34. Фахриддин Алимов.

Захира: 35.Сарвар Ҳусанов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 13. Бунёд Абдуманнонов, 15.Асадбек Мамаризоев, 16. Тўлқин Эргашев, 18.Муҳаммадқодир Рахимберганов, 23. Ойбек Ахматов. Мамбетов.

Бош мураббий: Бекзод Қодирқулов

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Бугун жамоамиз майдонгда кўк либосда ҳаракатланмоқда. Рақибларимиз эса оқ-яшил либосда майдонда тўп сурмоқдалар.

Об-ҳаво айни футбол ўйнаш учун!

2 дақиқа. Янгиерда дастлабки бурчак тўпи. Нуқтадан тўпни жарима майдончасига Достонбек Мелиқўзиев етказиб берди. Ҳимоячиларимиз фаол ҳаракат қилишди ушбу вазиятда.

Хавфли вазият!. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

9 дақ. Муҳриддин Зойиров тўпни қулайроқ вазиятда турган Муҳриддин Шамсиддиновга узатди. Шамсиддинов тўпга етиб келолмади. Афсус. Жуда қулай вазият.

11 дақ. Дилшод Хушбақовнинг зарбаси хавфли бироқ ноаниқ чиқди бахтимизга.

Хавфли вазият! Оқ бўриларда ҳисобни очиш учун яхши имконият пайдо бўлган эди. Бироқ Жавоҳир Хасановни ҳимоячилар қўпол тарзда тўхтатиб қолди. Бош ҳакам эса ўйин қоидаси бузилмаганига ва ўйинни давом эттириш зарурлигига ишора қилди.

18 дақ. Янгиерликлар жарима тўпини амалга оширдилар. Масофа чамаси 35 метр узоқликдан. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишга эришдилар.

20 дақ. Исломбек Баратов Ўнг бурчакдан тўпни ҳаволатиб жамоадошларига етказиб берди. Аммо футболчиларимиз бу имкониятдан ҳам фойдалана олмадилар.

24 дақ. Исломбек Баратов чап бурчакдан тўпни жамоамиз вакилларига етказиб берди. Омонжоновнинг зарбаси. Рақиб ҳимоячилари тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришди.

26 дақ. Исломбек Баратов тўп учун курашда эҳтиётсизликга йўл қўйди. Ландри Чамеджеу билан тўқнашиб кетди. Натижада сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Муҳриддин Шамсиддинов ажойиб вазиятни «оёқдан» бой берди.

34 дақ. Гол. Учрашувда ҳисоб очилди. Фахриддин Алимов «Шўртан» вакиллари бир-бирига тўп оширишда йўл қўйган ҳатолардан унумли фойдаланиб ҳисобни очишга эришди. 0:1.

Ёдгор Назаровга тиббий ёрдам кўрсатилди. Назаров майдонга тушишга тайёр. Жароҳат оғир эмас эди шекилли.

Жамоамиз вакиллари жарима тўпини амалга оширмоқда. Тўп ёнида Исломбек Баратов. Жонли девор тўпни қайтарди. қайтган тўпга зарба берилди. Дарвозабон ўз ишини мукаммал бажарди. Қарши ҳужум. Ҳакам ҳуштаги чалинди. Ўйиндан ташқари ҳолат.

40 дақ. Исломбек Баратовнинг зарбаси ноаниқ.

41 дақ. Муҳриддин Шамсиддиновда яхши имконият бор эди. Лекин у рақибларни алдаш билан ўзини чалғитиб қўйди.

43 дақиқа. Шўртан жарима тўпини амалга оширмоқда. стандартни Муҳриддин Зойиров аалга оширди. Тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим 0:1 ҳисобда ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимни жамоалар ўзгаришлардан бошлади.

Янгиер жамоаси сафида 20.Шохзамон Хайруллаев ўрнига майдонга 13.Бунёд Абдуманнонов майдонга тушди.

Шўртан сафида эса бирданига иккита ўзгариш. 70.Маъруф Жумаев ўрнига 22.Жавоҳир Шокиров ҳамда 85.Сарвар Бўронов ўрнига 23.Муҳриддин Ботировлар майдонга туширилди.

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширмоқда. Ҳимоячиларимизнинг қатор уринишлари. Чап бурчакдан стандарт амалга оширилди. Футбочиларимиз яна дарвозамизни ҳимоя қилишмоқда.

Жуда хавфли вазият дарвозамиз олдида! Амирбек Лутфуллаев тўпни қайтараётиб дарвозасини бўш қолдирди. Қайтган тўпга рақиблар бирин-кетин зарба беришди. уларнинг зарбаларини дарвоза чизиғи яқинидан ҳимоячиларимиз қайтаришга эришди.

Янгиер таркибида иккита ўзгариш. 31.Дилшод Хушбаков ўрнига 10.Хуршидбек Асқаралиев ҳамда 3.Бекзод Толибжонов ўрнига 23.Ойбек Ахматовлар майдонга тушди.

64 дақ. Гооол! Учрашувда ҳисоб тенглашди. Муҳриддин Ботиров Зойировдан тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячиларни алдаб дарвозабонга имконият қолдирмади. 1:1

73 дақ. Шўртан навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Исломбек Баратовнинг стандартдан йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эриди.

75 дақ. Янгиер таркибида ўзгариш. 34.Фахриддин Алимов ўрнига 18.Муҳаммадқодир Раҳимберганов майдонга тушди.

Шўртан таркибида ҳам иккита ўзгариш кутилмоқда. Майонга Бекзод Сувонов ҳамда Асадбек Самариддиновлар тушишга шай бўлиб турмоқда.

Хуршидбек Асқаралиевнинг зарбаси хавфли чиқди. Тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

Шўртан таркибида юқорида айтилган футболчиларга ўз ўринларини  Жавоҳир Хасанов ҳамда Муҳриддин Шамсиддиновлар бўшатиб берди.

Учрашувнинг 82 дақиқаси. Шўртан 32 метрлар узоқликдан жарима тўпини амалга оширмоқда. Баратовнинг тўп узатмаси. Ҳимоячилар боши билан тўпни узоқлаштирдилар жарима майдонларидан.

84 дақиқа. Гоооооол! Асадбек Самариддинов жамоамизни олдинга олиб чиқди. 2:1.

Самариддиновда яна бир яхши имконият. Зарба ноаниқ. Афсус.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

Амирбек Лутфуллаев жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Шўртан таркибида ўзгариш. Мухриддин Зойиров ўрнига Салоҳиддин Санақулов майдонга туширилди.

Шўртан – Янгиер учрашуви 2:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Жамоамиз мавсумнинг сўнгги уй учрашувини ғалаба билан якунлади. Сиз азиз мухлисларни ҳам ушбу ғалаба билан самимий қутлаймиз.

Мавсумнинг оҳирги учрашувини эса жамоамиз 31 октябрь куни Хоразм жамоасига қарши ўтказади.

Сиз билан эса кейинги мавсумда учрашгунча деб қоламиз.

Leave a Reply