ШЎРТАН-АРАЛ-САМАЛИ. ПРО-ЛИГА. 10-ТУР. Ғузор «МАРКАЗИЙ» стадиони. 08.

Ассалому алайкум жамоамизнинг азиз, қадрдон ва жонкуяр муҳлислари, ишқибозлари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор «Марказий» стадионидан олиб борамиз. Бугун жамоамиз Про-лиганинг 10 туридан ўрин олган учрашувда Хоразмнинг Арал-Самали жамоаси билан куч синашади.

«ШЎРТАН» – «АРАЛ САМАЛИ» учрашувининг майдонга тушадиган жамоа таркиблари билан танишинг!

“Шўртан”: 25.Асилбек Бердиалиев, 2.Нурали Падаров(С), 4.Шахзод Абдивайитов, 6.Элёр Омонжонов, 7.Бекзод Сувонов,9.Азизбек Рашидов, 34. Шахбоз Жураев, 55,Чориёр Турсунқулов, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77.Салоҳиддин Санақулов, 85,Сарвар Буронов.

Заҳира: 30.Жасур Ражабов, 5.Холмурод Муродов, 11. Асадбек Самариддинов, 28.Муззафар Бақоев, 32. Руслан Юлмухаметов.

Бош мураббий: Асрор Алиқулов

“Арал Самали”:16. Улуғбек Бекбўсинов, 4. Расул Мусаев, 7.Дамир Низамов, 13.Алберт Сдиков, 14.Русланбек Менлимуратов, 15.Азамат Алланиязов, 18.Ислам Сейтназаров (с), 19. Арислан Юсупбаев, 23.Нодиржон Нурматов, 24. Норхон Шерипов, 77. Ербол Сейтназаров.

Заҳира: 12. Айбек Шамшетов, 10. Науриз Алимов, 17.Амир Абдразийев, 20.Жамшид Гулмирзаев, 21. Жамшид Бўранбаев, 22.Жамшид Турабаев , 44.Асадбек Юлдашев.

Бош мураббий: Тимур Турдиев

Бугунги учрашув расмийларини ҳам таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар:Ҳусниддин Шодмонов ва Александр Буров
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Ойбек Юнусов

Шўртан жамоаси бугун кўк рангдаги либосда, рақибларимиз эса оқ-қора рангдаги либосда майдонда харакатланишмоқда.

Жамоалар эҳтиёткорлик билан бир-бирларини ўрганишмоқда.

Асилбек Бердиалиевдан сейв.

Чориёр Турсунқуловнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Хоразмликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди. Бердиалиев зарбани қайтарди.

Арал-Самалидан ажойиб ҳужум. Футболчиларимиз хавфни бартараф қилишди.

Чориёрнинг зарбасини Русланбек Менлимуратов қарши олди. Зарбанинг кучи футболчини йиқитди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчи майдонга қайтди.

Фурсатдан фойдаланиб барча футболчиларга қисқа муддатли таннафус берилди. Сув ичиб олиш учун.

Аҳмед Қобилжоновга тўп учун курашда қўпол ҳаракат қўлланди. Натижада Қобилжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Аҳмед майдонга қайтди.

Салоҳиддин Санақуловнинг зарбасини рақиб кипери қайтарди. Қайтган тўпга футболчиларимиз вақтида етиб кела олишмади.

25⏱ Санақулов чап қанотдан рақиб жарима майдончасининг ён чизиғига яқин масофадан стандарт зарбани амалга оширди. Меҳмонлар яхши ҳаракатланишди. Хавф бартараф этилди. Афсус

«Шўртан» бугунги учрашувда  4-2-3-1 тактикасини қўллаган ҳолда беллашмоқда рақиблар билан.

Рақибларда илк бурчак тўпи тепиш учун имконият. Тўп олдида жамоа сардори Исламбек Сейтназаров. Унинг зарбасини Асилбек Бердиалиев қайтаришга эришди. Жуда хавфли вазият!

Арал Самалида навбатдаги бурчак тўпи. Нукусликлар бу сафарги стандартни ўнг қанотдан амалга оширишди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди.

Футболчиларимиз бирин-кетин ҳужумларни амалга оширишмоқда, аммо ушбу имониятлардан самарали фойдалана олмаяпти.

Рақиблар ҳам ўз навбатида жарима майдончамиз ичида мураббийларимиз, футболчиларимиз ва муҳлисларимизни асабларини синаб кўришмоқда.

Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширдилар. Ҳимоячиларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада кетма-кет бурчак тўплари амалга оширилмоқда.

Жамоамиз вакиллари жиддий босим остида. Шунга қарамай барча хавфлар бартараф этилди. Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

Иккала жамоа вакилларига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0

Иккинчи бўлим бошланди.

Оқ бўрилар бурчак тўпини амалга оширди. Жуда ноаниқ.

Ажойиб бошланган ҳужумни Элёр Омонжоновнинг ноаниқ зарбаси узди.

50* Шўртан дарвозаси томон чап чизиқ яқинидан жарима зарбаси белгиланди. Бердиалиев тўпни қайтарди.

Дарвозамиз томон чап бурчакдан стандарт зарба амалга оширилмоқда. Ўта хавфли вазият. Қайтган тўпга кетма-кет зарбалар. Натижада ўнг қанотдан бурчак тўпи. Тўп майдон ташқарисига чиқарилди.

Тўп учун курашда Нукусликларга қўполлик ишлатилди деб топилди. Сарвар Буронов оғзаки огоҳлантирилди ва дарвозамиз томон жарима зарбаси. Охххх. Жуда жуда хавфли вазият!!!! тўп Беридиалиевнинг қўлидан чиқиб кетди. Асилбек қайта тўпга ташланди. Хавф бартараф этилди.

Тўп учун курашда Омонжонов Дамир Низамов билан тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жамоаларда ўзгаришлар кутилмоқда.

62* Шўртан таркибида ўзгариш. 9.Азизбек Рашидов ўрнига 11.Асадбек Самариддинов майдонга туширилди.

64* Арал – Самали таркибида ҳам ўзгариш. 77.Эрбол Сейтназаров  ўрнига 22 Жамшид Турабаев, 15.Азамат Алланиязов ўрнига эса Науризбек Алимов майдонга туширилди.

72* Нукусликлар таркибида яна бир ўзгариш. 19.Арислан Юсупбаев ўрнига 17.Амир Абдразиев майдонга туширилди.

Ушбу дақиқанинг ўзида бурчак зарбалари амалга оширилди меҳмонлар томонидан. Бердиалиев бирин-кетин зарбаларни қайтариб жамоамиз жонига оро кирмоқда.

77* Гол! Исламбек Сейтназаровнинг майдон маркази яқинидан белгиланган жарима нуқтасидан хаволатиб етказган тўпига Науризбек Алимов боши билан зарба бериб уни дарвозамизга жойлаб, ҳисобни очди. 0:1. Нукусликлар олдинга чиқиб олишди.

Нукусликларнинг қўполликлари ҳакам назаридан четда қолдирилмоқда.

77* Шўртанда ўзгариш. Чориёр Турсунқуловнинг ўрнига 32 Руслан Юлмухаметов майдонга туширилди.

Асадбек Самариддиновнинг зарбаси ноаниқ.

90* Исламбек Сейтниязовга сариқ карточка кўрсатилди вақтни чўзгани учун.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+3 14.Русланбек Менлимуратов ўрнига  44.Асадбек Юлдашев майдонга тушди.

Улуғбек Бекбўсиновга сариқ карточка. вақтни чўзгани учун.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Шўртан футболчиларидан бирин-кетин хавфли зарбалар, Афсуски, вақт оз, имкониятлардан фойдаланиш имконияти жуда оз.

«Шўртан» – «Арал – Самали» учрашуви 0:1 ҳисобида Нукусликлар ғалабаси билан якун топди.

Сиз азиз муҳлислар билан эса кейинги учрашувларда кўришгунча деб қоламиз.

Leave a Reply